"Яраланган қуш". Ҳаваскорларга мағлуб бўлган "Аякс" мухлисларга пулларини қайтариб беради
24 dec 2023 17:26
News
"Яраланган қуш". Ҳаваскорларга мағлуб бўлган "Аякс" мухлисларга пулларини қайтариб беради
21 декабрь оқшомида "Аякс" мамлакат кубоги 2-раундида ҳаваскорлар жамоасига мағлуб бўлди.
"Яраланган қуш" мисоли ҳамон парвоз қилаётган "Аякс" мавсумни яхши бошлай олмаганди. Эредивизиядаги дастлабки 6 ўйиннинг 5тасида мағлуб бўлган амстердамликлар сўнгги ўрингача тушиб кетганди. Бироқ кейинчалик ўзига келган кетма-кет 5 ғалабага эришиб, турнир жадвалида 5-ўрингача кўтарилиб олганди.
Бироқ "Аякс" Нидерландия Кубоги 2-босқичида мамлакатнинг учинчи дивизиони вакили, ҳаваскорлардан ташкил топган "Херкулес" жамоасига мағлуб бўлди. Клуб ушбу учрашувда жамоани қўллаб-қувватлаш учун борган барча мухлисларнинг йўл ҳаражатлари пулларини қайтариб беришини маълум қилди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments