Японлар билан тўла медиа марказ
20 jan 2015 11:54
News
Японлар билан тўла медиа марказ
Яна бир неча соатлардан сўнг Япония терма жамоаси Мельбурн стадионида Иорданияга қарши майдонга чиқади.
Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқаришидан хабарингиз бор. Ўйинни аҳамияти биз учун ҳам муҳим.
Медиа марказ аллақачон япониялик журналистлар билан тўлиб бўлган. Уларнинг сони тахминан 150 кишини ташкил этади. Турли газета, сайт ва спорт каналларидан мухбирлар жавлон уриб ишлаяптилар.
ОФК медиа вакиллари, улар учун чипта етказа олмай хунобда. Стадионни медиа маркази 120 кишига мўлжалланган, аммо уни ёритишни истаётганлар сони икки карра кўп. Фотомухбирлар учун бироз осонроқ, чамаси 160га яқин жой.
Ҳозирча Мурод ака Ризаев ва мен ўйинга чипта олдик. Агар омадлари келса, қолган ҳамкасбларимиз ҳам ўйинни медиа трибунадан кўрадилар.
Чиптага маъсуллар, қаердан чипта олишни билмай ҳайронлар...
Аллақачон чиптани қўлга киритиб, ўйин бошланишини кутаётган бахтли инсонлар...
Ҳамма иш билан банд...
Ичимлик бурчаги. Кофе, чой деганларидек... Бугун сув қайнашга улгурмаяпти...
Нодирхўжа Юлдашев
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments