Япониялик футболчи ЕЛда "хет-трик" қайд этди
09 nov 2018 02:26
News
Хабарингиз бор, бугун ЕЛ 4-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашувларда кутилмаган натижалар, воқеа-ҳодисалар бўлаётганлиги Европа Лигасининг аҳамиятини ошириб юбораётгани бор гап.
Яна бир қизиқарли кўрсаткич бу япониялик Такуми Минаминога тегишли. Биринчи бўлимнинг ўзида Австриянинг"Зальцбург" клуби "Русенборг" дарвозасини 4 марта ишғол қилди. Ушбу голларнинг учтаси 23 ёшли Такуми Минаминога тегишли бўлиб турибди. 5, 37 ва 45-дақиқаларда тўп киритиб "хет-трик" муаллифига айланган Такуми, мазкур натижаси билан ЕЛнинг бир ўйинида учта гол урган дастлабки япониялик футболчи сифатида тарихда қоладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Минамино 2010 йил Тошкентда ўтказилган U-16 Осиё чемпионатида иштирок этган ва ҳамюртимиз Тимур Ҳакимов билан бирга мусобақа тўпурари бўлган эди(5 гол).
Rosenborg Samuel Adegbenro - 52', Mike Jensen - 62' |
Europa League Grp. B . Round 4 09/11/2018, 01:00 5
:
2
Finished
|
Salzburg Takumi Minamino - 5', Takumi Minamino - 19', Fredrik Gulbrandsen - 37', Takumi Minamino - 45', Even Hovland - 57' |
Stadium: Lerkendal Stadion, 12386 spectators
Comments