Latest news

17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1

Япония термаси дарвозабони: "Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак" News

Япония термаси дарвозабони: "Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак"

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Япония ва Баҳрайн термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг японлар дарвозабони Зион Сузуки cайтимизга кичик интервью берди.

- Ажойиб ўйин бўлди. Бироқ хато сабаб ўз дарвозангиздан тўп олиб чиқдингиз. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Бугун мен учун "қуруқ" ўйин ўтказиш муҳим эди, аммо жамоанинг ғалабаси биринчи ўринда туради. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман. Саросимага тушмасликка ҳаракат қиламан. Афсуски, бугун биргина хато менга қимматга тушди. Бу ўйиндаги биргина камчилигим айнан шу вазият бўлди.

- Охирги икки ҳафта давомида мухлислар томонидан қандай қўлловни ҳис қилдингиз?

- Биз Қатарда ўйнаётган бўлсак ҳам, жуда кўп мухлислар стадионга келишди. Улар бизни руҳлантиришди. Айнан мухлислар учун энг яхши ўйинимни намойиш қилмоқчиман. 

- Гол ўтказиб юборганингиздан сўнг мураббий сизга нималардир деди? Шу ҳолатни айтиб бера оласизми?

- Мураббий менга барчаси жойида эканлиги ва ўйиндан завқ олишим кераклиги ҳақида гапирди. Мен шундай қилдим. Бу мусобақани ютишимиз керак. Бу мақсад йўлида қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бу осон бўлмайди, лекин барча ўйинларда ғалаба қозонамиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика