Latest news

08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  63 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  44 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

Яп Стам 45 ёшга тўлди ФОТО News

Яп Стам 45 ёшга тўлди ФОТО

Голландиялик собиқ ҳимоячи Яп Стамнинг туғилган куни.
 



Яп Стам ҳақида қисқа маълумот:

Туғилган санаси: 1972 йил, 17 июль.
Туғилган жойи: Кампен, Голландия.
Бўйи: 191 см
Позицияси: марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Кампен" (1991-1992), "Зволле" (1992-1993), "Камбюр" (1993-1995), "Виллем 2" (1995), ПСВ (1996-1998), "Манчестер Юнайтед" (1998-2001), "Лацио" (2001-2004), "Милан" (2004-2006), "Аякс" (2006-2007).
Терма жамоадаги фаолияти: Голландия (1996-2004)
Ҳозирги иш жойи: "Рединг" (бош мураббий)



Яп Стам ҳақида икки оғиз. Стам ўз футболчилик фаолиятини марказий ҳимоячи ролида ўтказган. Узун бўйли ҳимоячи ҳар қандай ҳужумчи учун ҳақиқий тўсиқ бўлган. Унинг ҳаводаги курашдаги устунлиги, рақиби ўйинини "ўқий" олиш қобилияти жуда юқори эди.

Стамда нафақат бўй, жисмоний куч, ақл, балки ҳимоячиларга ҳос важоҳат бор эди.

Яп Стам ўзининг футболчилик фаолиятини ҳаваскор жамоа "Кампен"да бошлаган. Стамнинг профессионали фаолиятидаги дебюти "Зволле" сафида бўлган. Ушбу жамоада бир йил тўп тепган Стам кейинги мавсумдан "Виллем" жамоасида пайдо бўлади. Бу жамоа сафида ўзининг ишончли ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассуротлар қолдиришни бошлайди. "Виллем" билан ўша йилдаги европанинг энг кучли жамоаси бўлган "Аякс"ни ютишга муваффақ бўлган. Айнан ўша беллашувда Стамнинг ишончли ва ёрқин ўйини "Виллем"нинг ғалабасига замин яратганди. Шундан сўнг Стам ПСВ жамоаси қизиқишлари доирасига кириб қолади ва янги мавсумда эйндховенликлар Стамни қўлга киритишади.
Яп Стам ПСВ сафида Голландия чемпионлиги, Голландия кубоги  ва икки марта суперкубокда зафар қучади.
Айнан ПСВдаги фаолияти давомида Стам Голландияда йилнинг энг яхши футболчиси деган номга муносиб кўрилади.

Яп Стам учун кейинги бекат Англиянинг Манчестер шаҳри бўлади. ПСВдаги ўйинлари орқали Яп Стам сер Алекс Фергюссоннинг эътирофига тушади ва 1998 йилда "Юнайтед" голландиялик ҳҳимоячини 16,7 миллион евро эвазига сотиб олади. Айнан ўша пайтда Стам футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячи бўлади. Қўшимчасига Стам ушбу трансфердан сўнг голландиялик чарм тўп усталари орасида энг қиммат футболчига айланади.



Яп Стам ўзининг энг ёрқин ва ажойиб дамларини айнан "Манчестер Юнайтед"да ўтказишга муваффақ бўлган.
Стам "Юнайтед" билан биргаликда уч марта Англия чемпиони, Англия кубоги соҳиби ва 1999 йилда Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш бахтига муяссар бўлади.



Қаҳрамонимизнинг Манчестердаги фаолияти 2001 йилга келиб якунланади. Шундан сўнг футболчи Италияга йўл олади. "Лацио" ва "Милан" шарафини ҳимоя этган Стам совринлар ютишда муаммоларда дуч келади. Италиядаги фаолияти давомида фақатгина бир марта "Лацио" билан Италия кубогида ғолиблик қўлга киритилади.


Яп Стамнинг эришган ютуқлари:

- Голландия кубоги соҳиби (1996, 2007)
- Голландия чемпиони (1997)
- Голландия суперкубоги соҳиби (1996, 1997, 2007)
- Англия чемпиони (1999, 2000, 2001)
- Европа чемпионлар лигаси ғолиби (1999)
- Англия кубоги (1999)
- Қитъалараро кубоги соҳиби (1999)
- Италия кубоги соҳиби (2004)
- Европа чемпионати бронза медали соҳиби (2000)

Шахсий ютуқлари:

- Голландиянинг энг яхши футболчиси (1997)
- Европанинг энг яхши ҳимоячиси (1999, 2000)


Яп Стам терма жамоа сафида 63 ўйинда майдонга тушган ва 3та гол киритган. Шунингдек, Стам ҳимоячи бўлишига қарамасдан ўзи ўйнаган барча жамоалар сафида гол уришга муваффақ бўлган



Бу эса ҳозирги Яп Стам. Қаҳрамонимиз "Рединг"да бош мураббий сифатида ишламоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика