Latest news

07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  12 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19

Январда клубларини ўзгартириши мумкин бўлган ўйинчилар (мутолаа учун) News

Январда клубларини ўзгартириши мумкин бўлган ўйинчилар (мутолаа учун)

Келажаги ноаниқ бўлган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Янги йил кириши билан анъанавий тарзда қишки трансфер ойнаси очилади. Клублар 1 январдан янги ўйинчилар билан шартнома имзолаши мумкин бўлади. Бу вазияти яхши бўлмаган футболчилар учун уни ўзгартиришга фурсат. Қишда катта битимлар кам бўлади, аммо бу сафар барчасини ўзгариши мумкин. Бугун январда клубини ўзгартириши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида гаплашамиз.


Милан Шкриньяр

Шкриньярнинг "Интер" билан шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Томонлар олдинроқ ҳамкорликни узайтирмоқчи эканликларини маълум қилишганди, аммо битим ҳалигача имзолангани йўқ. Катта эҳтимол билан футболчини клуб таклиф қилаётган янги битим шартлари қониқтирмаяпти. Бундан эса ПСЖ фойдаланиб кетиши мумкин. Парижликлар анчадан бери 27 ёшли марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашмоқчи, аммо "нерадзурри" ўйинчини сотишни кескин рад этди. Бу сафар эса вазият ўзгариши мумкин.



Юри Тилеманс

Тилеманс ўтган ёзда "Арсенал" ўйинчисига айланиши ва ҳозирда "Манчестер Сити" билан чемпионликка курашиши мумкин эди, аммо у "канонирлар"нинг истиқболига шубҳа қилган кўринади. Бельгиялик шу билан бирга вазиятнинг ривожланишини кузатиш учун "Лестер" билан шартномасини узайтирмади. 25 ёшли хавбек ҳозирда ушбу клуб билан келажак йўқлигига тўлиқ амин бўлган бўлиши мумкин. "Тулкилар" футболчини сақлаб қолишмоқчи, аммо бу амалга ошиши қийин масала. Тилеманс "Лестер"нинг энг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади, аммо уни ярим йилдан сўнг текинга йўқотишдан кўра, ҳозир сотган яхшироқ.



Ян Зоммер

Зоммер анчадан бери ўзини сифатли дарвозабон сифатида намоён қилади. Унинг сўнгги 8 йилда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" таркибида ўтказиб, юқорироқ даражадаги жамоага ўтмагани ғалати. Вазият январда ўзгариши мумкин. 34 ёшли швейцариялик билан шартнома имзолашга АПЛ ва А Серия клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчи учун асосий даъвогарлар сифатида "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" тилга олинмоқда. МЮ Давид Де Хеага ўринбосар изламоқда. "Нерадзурри" ҳам дарвозабонлар билан вазиятдан хотиржам эмас, сабаби Самир Ханданович ёзда фаолиятини якунлаши мумкин, Андре Онана эса жуда ҳам ишончли эмас. Ҳеч бўлмаса Зоммер фаолиятининг сўнггида топ-клубга ўтиш имконияти бўлиши мумкин.



Нголо Канте

Канте "Челси" билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. Лондонликларнинг хавотири тушунарли: француз сўнгги вақтларда кўп жароҳат олмоқда, ёш ўтиши билан эса соғлиги яхшиланиб бормайди. Аммо, Канте нима бўлганда ҳам юқори даражали ўйинчи бўлиб қолаверади ва бундай ўйинчини текинга қўйиб юбориш ҳатто "кўклар" учун ҳам осон эмас. Миш-мишларга кўра, 31 ёшли хавбек билан шартнома имзолашга "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Аммо, муаммо шундаки, каталонияликларга ҳозирча янги ўйинчи билан шартнома имзолаш мумкин эмас. Январда вазиятнинг яхши томонга ўзгариши эса аниқ эмас.



Мемфис Депай

Ҳозирги ҳолатга кўра, "Барселона" ўйинчи билан шартнома имзолаши мумкин эмас, аммо сотиши мумкин. Шу сабаб Депайнинг Каталония клубидаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. "Кўк-анорранглилар"нинг ҳужум чизиғида катта танлов имконияти бор, шу сабаб Мемфис тез-тез майдонда ўзига жой топа олмаяпти. Кетиш эса тўғри қарор бўлади. "Барселона" футболчига ишонишини таъкидламоқда, аммо бунга ишониш доим ҳам тўғри эмас. "Кўк-анорранглилар" катта эҳтимол билан январда яхши таклиф олса, Депайни сотиб юборади.



Жоау Феликс

"Атлетико" 3 ил олдин ўзи учун рекорд даражадаги трансферга қўл урди, аммо бу ўтиш ҳалигача ўзини оқлагани йўқ. Феликс Мадрид клубига ўтганидан сўнг ҳар мавсум катта босимга дуч келмоқда. 23 ёшли ҳужумчи доим ҳам тўлиқ ўйин амалиёти олмаяпти, шу сабаб кетиш ҳақида ўйлаш вақти келди. Миш-мишларга кўра, футболчи январдаёқ клубини ўзгартириши мумкин. "Матрасчилар" португалияликни ижарага беришга тайёрлар. Ўйинчининг тўлақонли сотуви ёзда кўриб чиқилади. Барчаси Феликснинг мавсумнинг иккинчи қисмини қандай ўтказишига боғлиқ.



Маркус Тюрам

"Боруссия" (Мёнхенгладбах)нинг яна бир вакили январда клубини ўзгартириши мумкин. Тюрам Бундеслигада яхши мавсум ўтказмоқда, у 15та ўйинда 10та гол ва 3та асситс қайд этди. Футболчининг самарадорлиги ва шартномаси тугаётганини ҳисобга олсак, унинг яқин вақтларда клубини ўзгартиришини тахмин қилиши мумкин. Гол урадиган форвардлар кўп клубларга керак. "Интер"нинг 25 ёшли ҳужумчини ёзда текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида маълумот бор, аммо "Боруссия" қишда ўйинчи билан хайрлашгани яхшироқ. У шартнома имзолаш вариантини катта эҳтимол билан кўриб чиқмаяпти.



Кристиан Пулишич

Пулишичнинг "Челси"даги вазияти оддий эмас. У мавсумдан-мавсумга камроқ ўйин амалиёти олмоқда. Америкаликнинг Лондон клубидан кетиши аниқроқдек таассурот қолдирмоқда. ОАВ хабарига кўра, 24 ёшли вингерга "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. "Қора-оқлар" трансферни январдаёқ амалга оширишни хоҳлашмоқда. Жамоаларнинг АПЛ жадвалидаги ўрнини ҳисобга олсак, мавсумнинг қизғин пайти бўлишига қарамай, бу ўтиш футболчи учун фойдали бўлиши мумкин. "Ньюкасл" сифатли ўйинчилар учун янада жозибали клубга айланмоқда, Пулишич эса ушбу тоифага киради.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика