Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  5 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

Январь ойида бельгиялик мураббийлар Ўзбекистонга келишади News

Январь ойида бельгиялик мураббийлар Ўзбекистонга келишади

Бельгия футбол федерациясида Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда "Андерлехт" футбол клубининг скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойининг ўрталарида юртимизга ташриф буюради.

Бу икки мутахассис кўп йиллар давомида биргаликда болалар футболи бўйича фаолият юритишади.Уларда футболни ривожлантиши бўйича аниқ дастурлар бор. Мана шу дастурлар асосида ушбу мутахассислар юртимиздаги иқтидорли ёш футболчиларни саралаб, уларнинг футболчи сифатида ўсишларига кўмак беришади. Кейинчалик ана шу иқтидорли футболчилар Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек томонидан Европанинг кучли клублари, жумладан, "Реал" Мадрид, "Лион", "Андерлехт", "Стандард" каби жамоаларига тавсия қилиб борилади.

Хорижлик мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп. Фақатгина уларга ўз вақтида эътибор қаратиб, ёш футболчиларнинг истеъдодини сайқаллаб бориш керак. Шунингдек, бельгиялик мутахассислар Ўзбекистондаги мураббийларни Европа андозалари асосида тайёрлашга ҳам ёрдам беришади. Крис Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек юртимизда Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашишади. Агар музокаралар самарали якунласа, бу мутахассислар келгусида доимий равишда Бельгиядан етук мутахассисларни юртимизга жалб қилиб бориши режалаштирилган.


Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика