Latest news

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

“Янгиер”нинг ғалаба қозонишига мухлислар етишмади...ми? News

“Янгиер”нинг ғалаба қозонишига мухлислар етишмади...ми?

Кеча Ўзбекистон чемпионати 1-лигасида иштирок этаётган клублар 3-тур учрашувларини ўтказишди.

Ушбу тур доирасида Янгиер шаҳрининг “Янгиер” жамоаси Ғаллаоролнинг “Ғаллакор-Барса” клубини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунтопди. Ҳозир ўйин ҳақида эмас, балки учрашув атрофида юз берган ҳолатга эътибор қаратмоқчимиз.

Шу куни “Янгиер” стадионига мухлислар киритилмади. Бунга сабаб сифатида фавқулотда вазиятлар ходимлари стадионнинг ғарбий трибунасининг 2-қавати талабга жавоб бермайди, деб ҳисоблашган. ЎзПФЛ сайтида эълон қилинган қайдномада ёзилишича, “Янгиер” – “Ғаллакор-Барса” баҳсига 76 нафар томошабин ташриф буюрган. Ушбу рақамда акс эттирилган мухлислар сони жамоалар аъзолари, стадион ишчи ходимлари ва тартиб посбонлари вакилларини ташкил этган бўлса керак. Бироқ стадион ташқарисида йиғилган 3-4 минг мухлис учрашувни кўролмай, кўчада туриб-туриб, кутиб-кутиб кўнгиллари хира холда уйларига тарқашди.

Хайрон қоласан киши, мухлисларсиз футбол кимга керак? Ахир “Янгиер” стадионининг бир қаватдан иборат шарқий трибунаси тўлиқ тайёр эдику! Балки севимли жамоамизнинг ғалаба қозонишига, биз – мухлисларнинг далдаси етишмагандир...

Умид қиламизки, 16 апрель санасида ўтказиладиган “Янгиер” – “Зомин” учрашувигача муаммолар барталаф этилиб, “Янгиер” стадионига мухлислар ташрифи таъминланади.

Нодир Тоштемиров,
Янгиер шаҳридан

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика