Latest news

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Янгибозорда давра суҳбати News

Янгибозорда давра суҳбати

Хоразмдаги йиғилиш тўғрисида.
Яқинда Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини  амалда бажариш бўйича  Хоразм вилояти футбол федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтганди.
  
Айни дамда, ушбу йиғилишда қабул қилинган қарорлар асосида  вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан жойларда тегишли тадбирлар уюштирилмоқда. Жумладан, Янгибозор туманида туман ҳокими, туман футбол федерацияси президенти Озодбек Мадраҳимов, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва тумандаги 9-сон футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати директори Ҳамробек Бектемировлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.
  
Муболаға эмас, кейинги йилларда Янгибозор тумани воҳанинг футболи ривожланган ҳудудлари сифатида эътироф этилмоқда. Бу бор гап. Ўз навбатида янгибозорлик футболчилар вилоят миқёсида ўтказилаётган турли тоифадаги биринчиликларнинг пешқадамига айланган ҳолда, болалар ва аёллар футболида ҳам муносиб из қолдиришяпти. Бинобарин, асосан 9-сон футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчиларидан ташкил топган  “Янгибозор” жамоаси ўтган йили вилоят кубоги соҳибига айланишиб, 2-лигада зафар қучишгани сўзимиз исботи саналади.  
  
Умуман, давра суҳбати мобайнида туман жамоалари эришаётган  ушбу ютуқларни  янада мустаҳкамлаш, маҳаллий ёш футболчиларнинг маҳоратларини ошириш борасида ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика