Янги мавсумда Роналду ўзиб кетиши мумкин бўлган 4 рекорд
12 jun 2018 19:30
News
Янги мавсумда Роналду ўзиб кетиши мумкин бўлган 4 рекорд
Португалиялик футболчи "Реал" билан тўрт, "Манчестер Юнайтед" таркибида бир марта ЕЧЛ совринини қўлга киритиб, футбол тарихида ушбу натижага эга бўлган ягона инсонга айланди.
"Реал"нинг сўнгги 5 йилда тўрт марта ЕЧЛда ғолиб бўлишига ҳисса қўшган инсон янги мавсумда бир неча рекордлардан ўзиб кета олишим мумкин.
"ЭЛ КЛАСИКО"ДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН "РЕАЛ" ФУТБОЛЧИСИ БЎЛИБ ОЛИШ
Роналду Мессига қараганда "Эл Класико"да кўпроқ ғалабага эришган (10га 16 ғалаба), бироқ у ҳали "Эл Класико"да энг кўп гол урган "Реал" футболчиси эмас.
Роналду барча турнирларда "Барселона" дарвозасига 18 гол киритган ва жамоа афсонаси Альфредо Ди Стефано билан бир хил натижа кўрсатмоқда.
CR7 ЛаЛигада 9, Кубокда 5, мамлакат Суперкубогида 4 бора рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ди Стефано эса Лигада 14, қолган 4 голни бошқа турнирларда киритган.
Месси айни дамда "Эл Класико"да энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди - 26.
ЕЧЛ СОВРИНИНИ 6-МАРТА ҚЎЛГА КИРИТИШ
Криштиану Роналду 2017/18 йилги мавсум ЕЧЛ финалида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан кейин турнир совринини энг кўп қўлга киритган футболчи бўлиб олди.
Аслида бу борада унинг ўзи рекордчи. Агарда у ЕЧЛда яна бир марта турнир ғолиблигига эриша олса, турнирнинг янги эрасини очиб беради. Роналду "Реал"нинг яна бир афсонаси Франциско Генто билан биргаликда Чемпионлар лигасининг 6 карра ғолиби бўлиб олади.
ЕЧЛ ФИНАЛИДА ЭНГ КЎП ЎЙНАГАН ФУТБОЛЧИ
Португалиялик футболчи бузиб ўтиши мумкин бўлган рекорд - ЕЧЛ финалида ҳаракат қилишдир.
Роналду айни дамда италиялик афсона Паоло Мальдини билан биргаликда ЕЧЛ финалида 6 марта ҳаракат қилган футболчи бўлиб турибди.
Роналду ЕЧЛдаги 6 финалининг 5тасида ғалаба қозонган. У фақатгина бир марта, 2009 йилги финалда "Барселона"га ютқазиб қўйган. Агарда у кейинги мавсумда Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири финалида ҳаракат қилса, ЕЧЛнинг 7 финалида ҳаракат қилган ягона футболчига айланиб олади.
ЕВРОПАДА ТЕРМАСИ УЧУН ЭНГ КЎП УРГАН ФУТБОЛЧИ
Криштиану Роналду Лео Мессидан фарқли равишда миллий терма билан соврин қўлга киритишга эришган.
Португалиялик футболчи айни дамда миллий термада 81 гол киритишга муваффақ бўлган. Бу борада у 3-ўринда кетмоқда. Иккинчи ўрин венгриялик футболчи Ференц Пушкашга тегишли - 84 гол. Биринчи поғонани 109 гол билан Али Даеи эгаллаган.
Роналду бу рекордни бир ой ичидаёқ бузиб ўтиши мумкин. Агарда бундай бўлмаса, у келаси йили термадаги голлари сонини 85тага етказа олади.
Миржалол Норматов таржимаси
Comments