Latest news

10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  1 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  12 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2

Янги мавсумда "Навбаҳор"ни ким бошқариши аниқ News

Янги мавсумда "Навбаҳор"ни ким бошқариши аниқ

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" клуби раҳбарияти мавсум якунидан кейин жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг фаолияти бўйича бош қотираётгани ҳақида хабар бергандик.

Суперлиганинг ўтган мавсумида чемпионат ўртасида жамоадан ҳайдалган ва мавсум якунига яқин ишга қайтарилган Канчельскиснинг келаси мавсумдаги фаолияти бўйича якуний қарорга келинган.

Андрей Канчельскисни истеъфо масаласини кўриб чиққан "Навбаҳор" раҳбарияти якунда россиялик мутахассисни жамоа рулида қолдиришни маъқул топди.

"Навбаҳор" билан яна 2,5 йиллик шартномаси мавжуд мураббийни истеъфоси "Навбаҳор"га 500-600 минг АҚШ долларига тушарди. Чунки Канчельскиснинг "Навбаҳор" билан тузган шартномасида товон пули ҳақида алоҳида банд кўрсатилган. Шу боис ҳам "Навбаҳор" раҳбарияти янги мавсумда ҳам Канчельскисга имконият беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 27 учрашув ўтказди. Ўтказилган ўйинларда 7 ғалаба, 11 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 24-28.


Қайд этиш керакки, агарда Канчельскиснинг эҳтимолий истеъфоси руй берганида, унда "Навбаҳор"ни бошқариш учун маҳаллий мутахассислар ичидан Отабек Ғуломхўжаев ҳамда "Насаф" бош мураббийи сифатида узлуксиз 7 йилдан буён ишлаб келаётган Рўзиқул Бердиев номзоди шорт-листдан ўрин олганди.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика