Latest news

16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  1 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  7 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  8 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  45 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  14 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  3 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью News

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.

Биз ҳамюртимиз билан боғланиб бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Очиғи, "Шанхай СИПГ"дан кетишингиз кутилмаган ҳолат бўлди. Асосий таркиб футболчиси эдингиз. Нима Сизни клубдан кетишга мажбур қилди?

- Футболда ҳар хил вазиятлар, ҳар хил сюрпризлар бўлади. Шу боис ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. Чиндан ҳам "Шанхай СИПГ"дан кетишим кутилмаганда содир бўлди. Бу ҳақда кўп тўхталмоқчи эмасман.

- Барибир аниқ сабабини айтмадингиз. Сизга араб клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Нима учун айнан аутсайдер клубдан бўлган таклифни қабул қилдингиз?

- Тўғри, араб клубларидан таклифлар бор эди. Аммо "Шанхай СИПГ" билан шартномам борлиги учун иккала клуб келишган ҳолда бу қарорга келишди. Ҳозирги пандемия даврида бошқа мамлакатга учиб боришнинг ўзи қийин. Шу боис ҳам "Тяньцзинь Тэда"га ўтдим.

- Шартнома қанча муддатга имзоланган?

- Шартномада жуда ҳам кўп бандлар бор. Шу боис унинг муддатини айта олмайман.

- Бу жамоада узоқ қолиб кетмайсиз деган умиддамиз... Режаларингиз қандай?

- Юқорида айтганимдек футболда олдиндан ҳеч нарсани режа қилиб бўлмайди. Чунки сиз режа қилганингиз билан ёки клуб, ёки ўзингиз хоҳламай қолишингиз мумкин. Шу боис ҳозирча ҳеч қандай режа йўқ. Айни пайтда "Тяньцзинь Тэда"да ўйнаб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламан.

- Шанхай клубида ўтказган мавсумларингиз ҳақида умумий хулосаларингиз қандай?

- "Шанхай СИПГ" сафида 4 йил фаолият олиб бордим. Ажойиб мавсумларни ўтказдим, чиройли шаҳар, аҳил жамоа. Бу клуб билан Хитой чемпиони бўлдим, кумуш ва бронза медалларни ҳам қўлга киритдим. Клубдан фақат яхши хотиралар қолди. Барча футболчилар ва мураббийларга раҳмат айтаман.

- Шу давр мобайнида Шанхайда бир неча мураббий қўл остида ўйнадингиз. Айнан қайси мураббий даврида мазза қилиб тўп тепдингиз?

- Бу клубга мени Андре Виллаш Боаш таклиф қилганди. Айнан шу мураббий қўл остида маза қилиб футбол ўйнаганман. Виллаш Боаш ҳозирга қадар бирга ишлаган мураббийларим ичида энг зўри.


Жасур Асланов суҳбатлашди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика