Latest news

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  11 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  17 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  1 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Янги китоб савдога чиқарилди News

Янги китоб савдога чиқарилди

"Пахтакор-79", яқин-яқингача ана шу биргина сўзда бутун Ўзбекистон футболи ишқибозларининг қалбида мужассам эди.
"ПАХТАКОР"-79. "ПОМНИМ, ЧТИМ, ГОРДИМСЯ".

"ПАХТАКОР"-79. УНУТМАЙМИЗ, ЭЪЗОЗЛАЙМИЗ, ФАХРЛАНАМИЗ.


Зотан, собиқ Иттифоқ парчаланиб кетгунга қадар, 35 йил давомида "Пахтакор" Республикамизнинг бош жамоаси сифатида мухлислар диққат эътиборида эди. Уларнинг қувончию-армонлари, умид ва умидсизлиги, юрак оғриқларию, мағрурликлари, "Пахтакор" тимсолида намоён бўлганди.

Ҳозир эса воқеалар, чемпионатлар ўзгача... Ишқибозлар олами ҳам ўз оқимини топган. Турли ўзанлар юзага келган. Қарши, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро-ю, Жиззахнинг ўз жамоаси, ўз мухлислари бор. Аммо аминмизки, футболсеварлар қайси жамоага ишқибозлик қилишмасин уларнинг юрак қатларида "Пахтакор-79"га ўзгача меҳр сақланиб қолган.

Бу йил, ўша машъум воқеа содир бўлганига ҳам 35 йил тўлди. Ўттиз беш йилдирки, 17 баҳодир ўғлоннинг порлоқ хотираси халқимиз ва миллионлаб ишқибозларнинг қалбида мангу сақланмоқда. 17 баҳодир! Улар Ватанга содиқ, ўзбек футболининг фахри,ғурури, юрагида ўти бор, ҳар ўйинга ёниб майдонга тушган йигитлар эди. Баъзан уларнинг ўлганига ишонмаймиз. Гўёки улар тирикдек. Орамизда юргандек... Аммо, ҳаёт инсонни ўз қонунларига бўйсуниб яшашга мажбур этаркан...

Мана шу мард ўғлонлар ҳақида яқинда ажойиб китоб чоп этилди, мазкур хотира китоби Тошкентдаги китоб дўконларига савдога қўйилди. Шу хотира китобни албатта харид қилинг.

Манзил: Тошкент, Навоий кўчаси, 30-уй. Китоб дўкони.
Телефонлар: (+99871) 244-19-91; 244-19-65).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика