Latest news

20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  2 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  17 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  1 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  19 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  11 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2

Янги Кантеми ёки Клод Макелеле? News

Янги Кантеми ёки Клод Макелеле?

Tags :  Лестер
"Ливерпуль" ва "Арсенал" ўз таркибида кўришни истаётган топ-таянч ярим ҳимоячи ҳақида.

"Унинг узун оёқлари ҳамма ерда улгурмоқда, у худди саккизоёқдек". "Лестер" янги Кантени кашф қилмоқда.

"У баланд бўйли, тез югуради, баланд сакрай олади ва ўйинни ўқий олади: кези келганда ҳужумга ҳам ўтиб, жой танлашда адашмайди, – биринчи мураббийи, "Генк" клуби скаути ва ёшлар жамоаси мураббийининг таърифлари бир-биридан унчалик фарқ қилмайди. Бу йигит 16 ёшдалигидаёқ келажкда топ футболчи бўлиши маълум эди.

Вилфред Н'Диди ўйин услубини футбол академиясида шуғулланиб юрган вақтларидаёқ танлаб бўлган – кучли томонларидан унумли фойдаланиб, кучсиз жиҳатларини ривожлантириш.


"Мен ҳеч қачон тўпни олиб қўйишни машқ қилмаганман. Ҳимоявий ҳаракатлардан фақатгина ҳаводаги курашларда қандай ҳаракат қилишни машғулот вақтида сайқаллаб бораман", – дейди Нигериялик футболчи.
У аввал бошидан қаерга кетаётгани ва нимани исташини яхши тушунган. Ота-онасининг футболни ташлаб, ўқишга эътибор қаратиши тўғрисидаги гапларга кўнмади, футболда ҳеч кимга тақлид қилмади, у фақат ўзининг устун жиҳатларини таҳлил қилиб, ўз устида ишлади.

"Мен ўз ишимни сифатли қилишга ва ўз ўйинимни кучайтириб боришга бор эътиборимни қаратганман. Ўзимга ўзим: "Н'Диди каби ўйна", дейман деб ёдга олади футболчи.

Вилфред Лагос шаҳрида туғилди ва ўсди (Нигерия). Футболдаги дастлабки қадамларини ҳам ўша ердаги академияда ташлади. Унинг жамоаси кучлилар қаторига кирмасада, тактик тайёргарлик эвазига мақсадига эришарди. Н'Диди марказий ҳимояда тўп тепган ва ҳужумга ҳам ўтиб турган. "Мен тўпни ярим ҳимоячиларга ошириб, ўзим олдинга, бўш зонага югурардим. Шунга ўхшаш вазият "Дерби"га урилган голда ҳам юз берди – майдон марказидан жарима майдончаси томон чопдим, сабаби бўш зона бор эди ва вазиятни баҳолагач, олдинга ўтишга қарор қилдим, – тушунтиради таянч ярим ҳимоячиси. Ўша жамоада Вилфред бўш зоналарни кўриш ва улардан фойдаланишни ўрганди.

"Генк" ёшлар жамоасида Н'Диди ўсишда давом этди. "У тўпни олиб қўйишда анча яхши ўйин намоиш эта бошлади. Бугун унинг узун оёқлари ҳамма жойда улгурди. У худди саккизоёқдек эди", – деганди клуб ёшлар жамоаси устози. Айнан у нигерияликни асосий жамоага ўтишида муҳим роль ўйнаган. Рақиб ҳужумларини бузишда фойда келтираётганини кўрган "Генк" бош мураббийи Питер Мэйс ёш футболчини таянч ярим ҳимоясига ўтказади.


Фаолияти давомида узоқ пасайишлар бўлмаган, барча клубларида муҳим ўйинларда ўзини кўрсата оладиган Н'Диди барқарор ўйини билан ажралиб туради. "Генк"да тезда жамоага қўшилиб кета олди ва асосий юлдузга айланди, "Лестер"да Кантенинг ўрнини боса олди ва "Ливерпуль", ҳамда "Манчестер Юнайтде"га қарши ишончли ўйин ўтказди. Бундан ташқари футболчига аввалига Клаудио Раньери, кейин Крейг Шекспир ишонч билдиришди.  

Қизиқ жиҳати шундаки, ҳар икки клубда ҳам бир-бирига ўхшаш вазият юзага келганди. "Лестер" майдон марказида ҳақиқй таянч ярим ҳимоячисига мухтож эди, "Генк0" эса Сергей Милинкович-Савич жамоани тарк этганидан сўнг, қийналиб қолганди.    

Н'Диди майдонда ҳаракат қилар экан, ҳеч қандай босимни хис қилмасди ва ўз ўйинини кўрсатарди. Унинг руҳий жиҳатдан ўта чидамли эканлигини "Генк" ёшлар жамоаси устози ҳам таъкидлаганди: "Мен бунчалик хотиржам ҳакатланувчи ёш футболчини илгари ҳеч кўрмаган".

Футболчининг кўрсаткичлари таянч ярим ҳимоячиларга ўрнак қилиб кўрсатилувчи Клод Макелеленинг кўрсаткичлариникига яқин.  

Потенциал харидорни фақат бир жиҳат ўйлантириб қўйиши мумкин. Ҳар тўрт йилда бир марта мавсумнинг муҳим палласида футболчи Африка Кубогига кетиши керак.

Бошқа жиҳатлар бўйича унга эътирозлар йўқ. Нисбатан кучлироқ ва олдига катта мақсадлар қўядиган клубга ўтиш футболчи учун ҳам тўғри қарор бўларди.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика