Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  25 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  28 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Янги давранинг бошланиши: А Серия 20-тур превьюси News

Янги давранинг бошланиши: А Серия 20-тур превьюси

Бугун Италия А Серия 20-тур ўйинларига старт берилади.

"Наполи" — "Салернитана"

Вальтер Маццарида ўйинчилар йўқлиги сабаб катта бош оғриғи мавжуд. Ангисса ва Осимхен ўз терма жамоалари сафида, Мерет ва Натан жароҳат олган, шунингдек Маццокининг дисквалификациясини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Бундай вазиятда ҳар ҳил экспериментлар ҳақида гап бўлиши мумкин ҳам эмас. Аммо, Инзагида ҳам таркиб билан улкан муаммолар бор, бир қатор ўйинчилар жароҳат олган, Жованни ва Кулибали Африка миллатлар кубогига кетишган. Хурсанд қиладиган тарафи, Кастаньос сафга қайтган, аммо ўйинни тўлиқ ўтказишга ҳали тайёр эмас.

"Наполи" биринчи даврада меҳмонда 2-0 ҳисобида осонлик билан ғалаба қозонганди ва улар бу ерда ҳам фаворитлар, аммо "Наполи"нинг ҳозирда қанчалик заиф эканлигини ҳисобга олган ҳолда бир нарса деб бўлмайди. "Салернитана" ҳатто энг яхши ҳолатида бўлмаган пайти ҳам курашиши мумкин, бундан ташқари ушбу ўйин икки жамоа мухлислари учун принципиаллик касб этади ва "Салернитана"нинг Неаполда ўйнаш хоҳиши ўзгача.


"Монца" — "Интер"

Ди Грегорионинг жароҳати унчалик жиддий бўлиб чиқмади, аммо у Капрари ва Мачин каби ушбу ўйинни ўтказиб юборади, аммо майдонда Карбони кўриниш бериши мумкин. Ҳужумда Капальдининг қўллови билан одатий Коломбо-Мото жуфтлиги ҳосил бўлади. Симоне Инзагининг таркибда қандайдир ўзгаришлар қилишига ишониш қийин, Димарко асосий таркибда чиқиши мумкин, ҳужумда одатий Лаутаро-Тюрам жуфтлиги, жамоанинг янги ўйинчиси Бушанн эса ўйин қайдномасига кириши керак.

Ўтган сафар Мартинеснинг дубли "Интер"га 2-0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди. "Нерадзурри" бу ўйинда ҳам фаворит. Жамоа А Серияда етакчилик қилмоқда ва табиийки бу мақомдан воз кечмоқчи эмас. "Нерадзурри"да қийинчилик бўлиши истисно этилмаган, "Монца" сўнгги вақтлар анча қўшди ва улар билан ҳисоблашишга тўғри келади.


"Кальяри" — "Болонья"

Лувомбоу Африка миллатлар кубогига кетди, Ористано, Лападулла ва Шомуродов ҳали ҳам жароҳатда, шундай экан "Кальяри" ҳужумида Виола ва Петаньяни кутиш мумкин. Бошқа чизиқларда ҳам муаммолар бор, шундай экан Раньери экспериментлар қилишига тўғри келади. "Болонья"нинг энг катта йўқотиши дисквалификация қилинган асосий тўпурари Зиркзедир, уни ўрнини Ван Хойдонк эгаллайди. Жамоа шунингдек Карлсон, Сумаро ва Эл Аззузи ёрдам бера олмайди. Орсолинининг марказда ўйнаш эҳтимоли юқори, ҳужум қанотига эса Фаббиан юборилади.

"Болонья" ўтган сафар уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиғи, экспертлар ҳозир ҳам "россоблу"ни фаворит сифатида кўришмоқда, аммо "Болонья" ҳозирда унчалик ҳам яхши формада эмас, улар меҳмонда унчалик ҳам омадли ўйнашмаяпти. "Кальяри"ни эса уй жамоаси деса бўлади, "оролликлар"да муваффақиятга эришиш имкониятлари кўпроқ деб ўйлайман.


"Милан" — "Рома"

"Милан" яна таркиб билан боғлиқ катта муаммоларга эга, шундай экан Пиоли ҳимоянинг ўнг қаноти билан нима қилиш кераклигини ўйлашига тўғри келади. Майдон марказида Рейдерснинг ёнида Адли пайдо бўлиши керак, Окафор эса тикланади ва захирадан ўйинни кучайтириши мумкин. Дибала яна жароҳат олди, шундай экан ҳужумда Белотти-Лукаку дуэти кутилмоқда. Мудофаа марказида А Серияда дебют қилган Хьюсен тушиши керак. У Манчини ва Льоренте билан трио ҳосил қилади.

"Милан" ўтган сафар уйида 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди, бу ерда уйдаги ўйинда ҳам "россонери" фаворит ҳисобланади. Икки жамоа ҳам кадрлар билан боғлиқ катта муаммоларга учрашган, шундай экан уларнинг қандай ҳал этилиши жуда муҳим, буларнинг барчаси эса томошабоп ўйинга йўл очиши мумкин, у ёки бу жамоа ҳужум қилади ва кўплаб хатоларга йўл қўяди.


"Ювентус" — "Сассуоло"

Камбьязонинг сафга қайтиши Аллегри учун яхши янгилик бўлди, Рабьонинг йўқотилиши эса анча ёмон кўринмоқда. Кьеза ва Алекс Сандро ҳали тикланмоқда, шундай экан ҳужумда яна Влахович-Йилдиз жуфтлиги бўлади. Яхшиямки яқинда сафга қайтган Берардининг кичик жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, шундай экан Дионизи "кекса синьора"га қарши ўйинда одатий Льорент-Пинамонти-Берарди учлигига умид боғлаши мумкин, ҳа, қолган ўйинчилар сафда, "нероверде"да жароҳатлар ва дисквалификациялар билан муаммо йўқ.

"Сассуоло" биринчи даврада "Ювентус"ни 4-2 ҳисобида мағлуб этганди, шундай экан "кекса синьора" Туринда қасос олишга уриниб кўради. "Ювентус" ўшандан бери кучайди, айниқса мудофаада, шундай экан ўша муваффақиятни такрорлаш "нероверди" учун қийин бўлади, очко олиш ҳам.


Сергей Румянцев тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика