Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Яна бир неча соатдан сўнг 1/2 финал! News

Яна бир неча соатдан сўнг 1/2 финал!

Аслида ПФЛ клублар билан келишиб, аввалги мавсумда тўртликка кирган жамоаларга навбатдаги кубок баҳсларида ярим финалга йўлланма бериб қўяверса бўлади.

Бир марта "Шўртан"нинг финалга етиб келганини инобатга олмаса сўнгги йиллардаги ярим финал жуфтликлари йиллар давомида ўзгармай келяпти. Қолаверса, ўртамиёна жамоаларнинг биринчи лига вакилларига атайин ютқазиб беришлари урф бўлди. Аслида Ўзбекистон Кубоги ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун энг осон йўл.

Одатдагидек 2015 йилги мавсумда ҳам "Насаф", "Локомотив", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ярим финалга йўл олдилар. Қуръа ҳам мазкур жамоаларнинг аввалги йилда қайд этган натижаларидан келиб чиқиб ташланади. Яъни, улар ярим финалга қадар учрашмайдилар. Агар Англияга ўхшаб аввалги йилги натижага қаралмаганида бу жамоалар 1/16, 1/8 ёки 1/4 финалларидаёқ бир "сетка"га тушишлари мумкин бўларди.

Қисқаси, бугун Қарши ва Тошкентда ярим финалларнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.



Қаршида "Насаф" кубокнинг амалдаги соҳиби "Локомотив"ни қабул қилади. Абрамов ва Бердиев томонидан ташкил этиладиган ўйинлар бир-бирига ўхшаб кетади. Иккисининг жамоаси ҳам пас ўйнашни яхши кўради. Буни қарангки, бугун иккисининг ҳам муаммоси бир, марказий ҳимоячилар. Ҳозирги "Локомотив"да Жасур Ҳасанов, Икром Алибоев ва Дилшод Раҳматуллаев бошқаларга нисбатан бир калла устун ҳаракат қиляпти. "Насаф"ни эса Геворкян хавотирга соляпти. Лекин унинг ўрнига худди шундай ҳажмдаги ишни Шоҳруҳ Гадоев бажаряпти. Қанотдаги Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ҳам ўйини чакки эмас.

Қаршидаги ўйин финал тақдирини ҳал қилмайди. "Насаф" қарши ҳужумда ўйнаб, биринчи бўлиб гол уришнинг уддасидан чиқса "Локомотив"ни мағлуб этиш осон бўлади. "Нефтчи" ва "Металлург"га қарши ўйинлар шуни кўрсатди-ки, гол ўтказиб юборадиган "Локомотив" бор эътиборини ҳужумга қаратади.

Худди шундай биринчи гол "Локомотив" фойдасига хизмат қилиши тайин. Гол уриб олган жамоа иккинчи ўйин олдидан устунликка эга бўлади ва бор эътиборини ҳимояга қаратади.

«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Х. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), З. Қодиров (Навоий)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50%



Икки жамоа ҳам Тошкентники, уйда ўйнайдими, сафардами фарқи йўқ. Бари бир бугунга келиб Тошкент стадионлари ҳувиллаб улгурди. Бунга пойтахт жамоаларининг ўзлари айбдорлар. Тошкентда кўнгил очар жойлар кўпайиб кетди, тўғри, бу эса рақобат дегани. Қани, рақобатни енгиб чиқиб, кўчада кўнгил очишни ният қилиб юрган кишиларни стадионга чорланг! Бунинг учун ишлаш керак, маркетингни ривожлантириш лозим. Тошкент стадионларида биронта киши ўзини яхши ҳис қилмайди. "Бунёдкор"га энди киши ўрганганида стадион яна номаълум муддатга ёпилиб қоляпти. Хуллас, муаммо етарлича...

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, Григорянни устидан кулганлар бўлди, у аввал аёллар жамоасидаги ишлагани сабабли. Лекин унинг келиши "Пахтакор" ўйинига ўзгартириш кирита олди. Аввалгидек бир ҳужумчи тактикасини икки ҳужумчига алмаштирди. Жамоаси кўп гол ура бошлади. "Пахтакор" битта таянч ярим ҳимоячиси билан ўйнашни бошлаяпти. Энди Козак кўпроқ олдинга чиқяпти. Баҳодир Пардаев 2014 йилги имониятига эга бўлди.



"Бунёдкор"да эса ҳимояда бироз муаммо мавжуд. Ёшлар жиддий рақибга қарши қийналиши мумкин, етакчиларнинг эса жисмоний ҳолати 90 дақиқага етмаслиги мумкин. Лекин ҳужум чизиғида айнан "Пахтакор"даги каби ёшлар ўйин тизгинини ўз қўлларига ола биляптилар. Жавлон Иброҳимов катта йўқотиш, бугун айнан у жамоага етишмаслиги мумкин. Сато эса тўп билан яхши муомала қилгани билан якка курашларда суст ҳаракат қиляпти. Сўнгги турда жароҳат олган Мерзляков қандай аҳволда қайтиши ҳам номаълум.

Қисқаси бугун онда сонда бўлиб турадиган иккита қизиқарли ўйин бўлади. Иккисини эса "Спорт ТВ" эфирга узатади. Демак, томоша қиламиз!


«Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), М Муҳамедов (Тошкент вил.)
Назоратчи:
А. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 55:45%



П.С: Олий лигада келишилган ўйинлар яна пайдо бўлган кўринади. Шунинг учун турдан аввал имкониятларни ёзиш бекор қилинди. Сен бу ерда ўйинга муносиб баҳо берсанг-у, у ерда театр ташкил этилган бўлса...
Афсуски исбот йўқ!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика