Latest news

19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  25 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  6 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  19 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9

Яна 30 кундан сўнг! Осиё Кубогига роппа-роса 30 кун қолди! News

Яна 30 кундан сўнг! Осиё Кубогига роппа-роса 30 кун қолди!

Аниқроғи, Ўзбекистон ва Шимолий Корея жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинга 30 кун қолди. Осиё Кубоги 9 январь куни Австралия - Қувайт ўйини билан бошланади.

Роппа-роса 30 кун давомида сизларни зериктирмасликка ҳаракат қилиб кўраман. Кундалик ёзишга ўрганиб қолгандим, мана шу кунларга яна етиб келдик. Келинг, аввал суюнчи олсам, сайтимиз вакиллари Осиё Кубогида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи аккредитацияларни олиш билан бирга Австралияга кириш ҳуқуқини берувчи визаларни ҳам қўлга киритди. Бу борада Терма жамоалар марказининг халқаро бўлими ва мухлислар клуби сардори Абдураҳмон Фозиловга сайтимиз ва ўқувчилари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтсам. Осиё Кубоги илк маротаба Осиёдан ташқарида бўлиб ўтади. Австралия учун виза олиш бироз муаммо бўлиб, уни анча кутишга мажбурсиз. 1 ойлик кутишдан кейин кеча ижобий жавоб келди. 



Ҳасан Пирмуҳаммедов ижод билан машғул

Биздан ташқари "Интер Футбол" газетаси раҳбари Аҳадхон Абдуҳамидов, "Футбол Экспресс"дан Хайрулла Холиқов, мен ва Нарзулла. 

Яна, "Спорт ТВ"дан Мурод ака Ризаев ва ЎФФ фотомухбири Ҳасан Пирмуҳаммедов ўз визаларини кутишяпти. Бу сафар Осиё Кубогида ўзбекистонликлар кам бўлишмайди. Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида, мен, Беҳзод Назаров, Аҳадхон Абдуҳамидов, Камолиддин Алимов, Шуҳрат Шокиржонов, Ҳасанали ота, Алексей Глазунов, Баҳодир Мирзаев, Ҳасан Пирмуҳаммедов қатнашган эдик. Айтиш жоизки, айнан Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги сайтимизни бир қадам олдинда ишлашга ўргатганди. Шунинг учун, кенгурулар юрти биз учун янги-янги эшикларни очса ажаб эмас.



Ҳамкасблар даврасида

Визалар чиқмагунига қадар жим юргандик. Мана энди Осиё Кубогидан аввал бир қатор лойиҳаларни ишга туширамиз. ФИФА.уздан ҳам Осиё Кубоги ўрин олади. БМЛда мухлисларнинг Осиё Кубогига оид билимларини синаб оламиз. Хуллас сизларни зериктирмаймиз.



Ҳасанали ота Вадим Абрамовга савол билан мурожаат қиляпти

5-6 кундан кейин яна битта янгиликни сизларга айтамиз. Менимча, бу сизларга ёқади. Келаётган 1,5 ой сайт сизларни "қўйиб юбормайди", бунга ваъда берамиз. Оз қолди, шу фурсатдан фойдаланиб терма жамоа манзили томон куракда турмайдиган коментларни ёзманг. Мусобақа олдидан бу руҳиятга таъсир ўтказиши аниқ. Бу исботини топган ҳолат, шунинг учун илтимос қилиб қолардим. 

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика