Latest news

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  2 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  27 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  30 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Ян Кирххоф "Шальке 04" га ўтадими? News

Ян Кирххоф "Шальке 04" га ўтадими?

"Билд" нашри тарқатган хабарга кўра, "Бавария" марказий ҳимоячиси Ян Кирххоф қишда "Шальке 04" га кўчиб ўтиши мумкин экан.
Аслида марказий ҳимоячи бўлишига қарамай таянч ярим ҳимоячиси амплуасида ҳам бемалол ўйнай оладиган Кирххоф, жамоага Пеп Гвардиола келганидан буён майдонга тушаётгани йўқ. "Билд" нинг хабар қилишича, бу борада Ян Кирххофга бундеслиганинг яна бир бошқа жамоаси "Шальке 04" ёрдам бериши мумкин. "Шальке 04" яқин вақтлар ичида ҳимоячи қидираётган эди. Бундан келиб чиқадики, гелзенкирхенликлар, айнан "Бавария"да етарлича ўйин амалаиётига эга бўлмаётган Кирххофга умид боғламоқдалар. 

Кирххофга бир нечта жамоалардан қизиқиш бўлаётганини "Бавария" жамоаси бошлиғи Карл Хайнц Румменигге ҳам тасдиқлади. "Ҳа, Ян Кирххофга бундеслиганинг бир қатор жамоаларидан таклифлар бор. Бу масалани яқин вақт ичида кўриб чиқамиз.", - деди Румменигге.

Айтиш лозимки, Ян Кирххофга "Шальке 04"дан ташқари "Нюрнберг" ва "Айнтрахт Ф" жамоалари ҳам қизиқиш билдиришаётгани ҳақида маълумотлар бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика