Latest news

22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  8 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  60 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  295 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2

Яман "ЖАР"да машғулот ўтказди News

Яман "ЖАР"да машғулот ўтказди

Бугун Яман миллий терма жамоаси Амин Али Ҳусайн бошчилигида "ЖАР" стадионининг захира майдонида машғулот ўтказди.

ЎФФнинг расмий сайти хабар берганидек, яманликлар юртимизга 19 нафар футболчи билан ташриф буюрган. Уларда ҳам ҳужум чизиғида муаммо борга ўхшайди. Терма жамоа ихтиёрида айни пайтда бор йўғи икки нафар ҳужумчи бор. Тошкентга келган 3 нафар футболчи эса ҳориж чемпионатларида тўп тепадилар.




Аввалига чигал ёзди машқларини ўтказган яманликлар кейин икки таркибга бўлиниб тўп тепдилар. Оқлар ва кўклар ўртасидаги учрашув ярим майдонда бўлди. Икки таркибда ҳам асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар бор эди. 




Голлардан бири пенальтидан киритилди. Бу зарба йўналишини дарвозабон топган бўлсада, зарбанинг кучидан уни қайтара олмади.




Амин Али Ҳусайн Ўзбекистонга учишидан аввал БААда Уммон терма жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 3 сентябрь куни жамоаси билан сенсация қилишга ҳаракат қилса ажаб эмас. Аммо умид қиламизки, бизникилар бунга йўл қўймайдилар.


Нодирхўжа Юлдашев.




Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика