Latest news

17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  1 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  101 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  2 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  2 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  13 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  47

Ямаль жароҳатини узоқ даволаши мумкин News

Ямаль жароҳатини узоқ даволаши мумкин

Ямаль якшанба оқшомида "Реал Сосьедад"га қарши сафар ўйинида "Барселона" қайдномасига киритилмади.

"Барселона" чоршанба куни Чемпионлар Лигаси доирасида "Црвена Звезда" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:2) 17 ёшли футболчи "жиддий жароҳат" олганини тасдиқлади.

У сўнгги бир неча кун ичида даволанди, аммо ноқулайлик ҳали йўқолмаган. Унинг ўйнашга тайёрлиги тикланишига боғлиқ. "Сосьедад"га қарши ўйин бошланишидан олдин Ханси Флик Ямалнинг жароҳати ҳақида гапирди. 

"Биз Ламиндан охиригача умид қилдик. Унга ғамхўрлик қилишимиз керак, унинг тўпиғида муаммолар бор", – деди Флик.

"Барса" бош мураббийи жамоасининг Сан-Себастьяндаги мағлубиятидан сўнг қўшимча қилди: 

"Ламиннинг халқаро танаффусдан кейин қайтишига ишончим комил эмас. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Билишимиз биланоқ, буни эълон қиламиз".

Ханси Флик Ямал йўқлигида 21 ёшли Фермин Лопесга ишонч билдирди ва испаниялик футболчи Роберт Левандовски ва Рафинья билан бирга майдонга тушди. "Барселона" Ла Лигада яхши формада бўлиб, дастлабки 12 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозонган, Ямаль эса 5 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика