Latest news

00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  0 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  3 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  5 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  2 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  4 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1

Якшанба кунги қаҳрамонлар ФОТО News

Якшанба кунги қаҳрамонлар ФОТО

Кеча Европа яшил майдонларида миллий чемпионат доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди. Унда қаҳрамонлик қилган футболчилар билан танишинг:


"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" 3:0
Қаҳрамон:
Ўтган турда учта гол урган Алексис Санчес МЮ билан ўйинда 11 дақиқа ичида 2та гол урди. "Канонирлар" 8 ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди.


"Суонси" - "Тоттенхэм" 2:2
Қаҳрамон:
Кристиан Эриксен икки марта жарима тўпидан гол уриб жамоасига бир очко келтирди.



ПСЖ - "Марсель" 2:1
Қаҳрамон
: Жароҳатини даволаб бўлган Златан Ибрагимович "Марсель" билан ўйинда икки бор пенальти гол урди ва клуб тарихида энг кўп гол урган Педру Паулетани ортда қолдирди.



"Шальке-04" - "Кельн" 0:3
Қаҳрамон:
Бу мавсум деярли барча ўйинларда гол ураётган Энтони Модест Гельзенкирхендаги баҳсда ҳам ҳисобни очди.


"Бавария" - "Боруссия Д" 5:1
Қаҳрамонлар
: Дортмундликларнинг тор-мор этилишида асосий ролни ўйнаган ва иккитадан гол урган Томас Мюллер ҳамда Роберт Левандовски.


"Палермо" - "Рома" 2:4
Қаҳрамон
: Римликлар ҳужумчиси Жервиньо "Палермо"га қарши учрашувда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.


"Ювентус" - "Болонья" 3:1
Қаҳрамон
: Гол урган ва голли пас оширган Альваро Мората Турин клубига ғалаба келтирди.


"Лацио" - "Фросиноне" 3:0
Қаҳрамон:
Рим клуби ҳужумчиси Филип Жоржевич гол урди ва голли пас оширди.


"Милан" - "Наполи" 0:4
Қаҳрамон:
Лоренцо Инсинье "Сан Сиро"да дублга эришди ва биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди.


"Аякс" - ПСВ 1:2
Қаҳрамон:
Гастон Перейро Амстердамда мезбонлар дарвозасига иккита тўп киритди.


"Атлетик" - "Валенсия" 3:1
Қаҳрамон:
Голли пас оширган ва ўзи ҳам гол урган Арис Адуриц "Валенсия"ни мағлуб этишда катта хисса қўшди.


"Атлетико" - "Реал Мадрид" 1:1
Қаҳрамон:
Кейлор Навас ўйин давомида бир неча марта рақиб зарбаларидан сўнг тўпни қайтарди. Энг асосийси биринчи бўлимда Гризманнинг пенальтисини қайтаришга эришди.


"Эскишаҳарспор" - "Бешиктош" 1:2
Қаҳрамон:
Сафардаги ўйинда иккита гол урган Марио Гомес 6та гол билан Туркия чемпионати тўпурари бўлиб олди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика