Latest news

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  0 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  7 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Яҳё Гулмуҳаммади: "Бунёдкор" ҳурматга лойиқ жамоа" News

Яҳё Гулмуҳаммади: "Бунёдкор" ҳурматга лойиқ жамоа"

"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар қатнашишди.

"Энг аввало "Бунёдкор" клубига ажойиб меҳмондорчилик учун раҳмат айтмоқчиман. Эртанги баҳс гуруҳдаги энг қийин ўйинлардан бири бўлади. Эртага биз жисмонан жуда кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Ғалаба қозониш учун юқори даражадаги консентрация билан ўйнаш талаб этилади. Ҳимояда минимал даражада хато қилишимиз керак. Ҳужумда эса тўпни кўпроқ назорат қилишимиз ва гол уриш имкониятларидан кўпроқ фойдаланишимиз керак бўлади. Умуман олганда техник ва тактик жиҳатдан яхши ўйин бўлади деб ўйлайман. "Бунёдкор" ҳурматга лойиқ жамоа, рақибга 3 очко жуда ҳам керак. Шу боис эртага улар энг яхши ўйинларини кўрсатишади деб ўйлайман, - дейди "Зоб Аҳан" бош мураббийи. 

"Бунёдкор" жуда кучли жамоа. Уларнинг ҳимояси жуда яхши. Бизнинг жамоа эса ёш, эртага энг яхши ўйнимизни кўрсатиб ғалаба учун ҳаракат қиламиз - дейди Ходи Муҳаммади. 

- Эрон клублари ҳимояда жуда яхши ўйнашади. Эртага балки жамоа бошқачароқ услубда ўйнар? Ёки ўша курашга асосланган баҳс кўрамизми?

-  Футболда иккита нарса муҳим. Биринчиси тартибли ҳимояланиш. Иккинчиси имкон бўлганда гол уриш. Эртага қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб ғалаба қозонишга уринамиз. 

- "Бунёдкор" сафида қайси ўйинчини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз? Қайси футболчига кўпроқ эътибор қаратасизлар?

- "Қалдирғочлар" таркибида ҳужумда ўйнайдиган 3 нафар футболчини алоҳида кўрсатган бўлардим. Уларга гол уриш имкониятини бермаслик энг асосий вазифамиз.

- Жамоа 4 очко олди, лекин 1тагина гол урди. Бу сизни ташвишга солмаяптими?

- Йўқ. Ташвишга солмаяпти. Футболда ғалаба учун битта гол ҳам етарли. Кўриб турибсизки 1та гол билан 4 очко жамғариш мумкин экан. 

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика