Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Хюистра — "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин: "Ғурурландим" News

Хюистра — "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин: "Ғурурландим"

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг (3:2) меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинни жуда ёмон бошладик, 30-сониядаёқ гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда бугун ёшларга имконият бердик ва улар кўрсатган ўйиндан завқ олдим. Ўйин жуда ҳам чиройли бўлди, ёшларимиз ҳар доим ўйнайдиган футболимизни кўрсата олишларини исботлашди. Шу сабабли бугун умумий маънода жамоамнинг ўйинидан қониқдим. Тўғри, натижа яхши бўлмади. Биз 70-дақиқадан кейин бироз бўшашдик. Балки, ёшларимиз чарчаб қолгани туфайли бўлса керак. Аслида ҳисоб томонлама ижобийроқ натижага лойиқ эдик. Ўйин томонидан қарасак, жуда ҳам қониқдим. Жамоамиз келажакларининг майдонда ўзини тутишларини кўрдик, синовдан ўтказиб олдик.

- Бугун асосан ёшларнинг майдонга туширилишида рамзийлик бордек. Жамоанинг сметаси келаси йилга кескин қисқариши, етакчилар кетиши ҳақида гап-сўзлар юрибди...

- Бу ҳаммаси бюджетга қараб бўлади. Ёшлар билан яхши ўйнаб ҳам сўнгги дақиқада ютқазиб қўйишинг мумкин, барқарорлик бўлмайди. Таркибда тажрибали футболчилар бўлса, ёмон ўйнаб туриб ҳам, натижани ўз фойдангга ҳал қилишинг мумкин. Бу клуб раҳбариятининг қарорига боғлиқ. Агар ёшлар билан ўйнайдиган бўлсак, академиямизда иқтидорли ёшлар жуда ҳам кўп. Улар билан ўйнасак ҳам, сифатли футбол кўрсата оламиз. 

- Дербилар ҳар доим принсипиал аҳамиятга эга. Сиз эса асосан ёшларга эътибор қаратдингиз...

- Йўқ, бу яхши. Ёшлар қуйи ўринлардаги қайсидир жамоа билан 6:0 ҳисоби қайд этилиб турганда майдонга тушганидан кўра, жиддий тўқнашувларда тажриба тўплаб боргани яхши. Бу уларнинг тезроқ ўсишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, футбол борасида мен романтикман. Натижа муҳим, лекин бугун чиройли футбол кўрган маъқулроқ эди. Ёшларнинг бугунги ўйинлари бизни ғурурлантирди.

- Агар келаси йил ёшлар билан ўйналса, ОЧЛ нима бўлади?

- Юқорида ҳам айтдим. Бу бюджетга боғлиқ. Қўлимиздаги пулга қараб жамоани шакллантирамиз. Ўйлайманки, жамоа ўзагини сақлаб қолиш учун иқтисодий имкониятларимиз бўлади. 

- Бу мавсум пенальтилар ҳисобдан чиқарилса, ҳеч бир форварди 15 талик довондан ўта билмади. Марказий ҳужумчилар голларининг камайиб кетиши нима билан боғлиқ?

- Жуда ҳам қизиқ факт айтдингиз. Балки, ҳимоячилар яхшироқ ўйнашаётгандир. Бошқаларни унча кузатмайман. Умуман олганда менга кимнингдир эмас, жамоамнинг голеадорлик сифати муҳимроқ. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, таркибингизда гол уришни биладиган футболчилар сони қанча кўп бўлса, шунча яхши. Масалан, бизда Черан тўпурар бўлди, Темиров иккинчи, мавсум бошида Дердийок 4-5 та гол урганди. Давралар оралиғида келиб қўшилган Боян Матич эса кўпроқ гол уриши керак.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика