XXIV мавсумнинг якуний статистикаси
26 nov 2015 10:42
News
XXIV мавсумнинг якуний статистикаси
Якунига етган чемпионат ҳам тарихга айланди. Биз ҳам ушбу тарихни рақамлар ёрдамида сизларни ёдингизга солмоқчимиз.
XXIV миллий чемпионатимиз якунлари рақамларда
XXIV миллий чемпионатимизда жами 240та ўйин ўтказилди. Дарвозаларга 665та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,77 тадан тўп тўғри келади).
«Пахтакор» ва «Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлишмади. «Динамо» сафарда энг кам ғалабага эришди - 1та.
«Бунёдкор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 4та. «Бухоро» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 25та.
«Пахтакор» ва «Насаф» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 13тадан тўп ўтказиб юборган. «Сўғдиёна» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 38та тўп олиб чиққан.
«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 43та. «Динамо» ўз уйида энг кам 17та гол киритган.
«Локомотив» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 29та. «Андижон» эса сафар учрашувларида энг кам тўп киритган – 9та.
«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 43 та. «Бухоро» ўз майдонида энг кам очко йиққан – 17та.
Сафар учрашувларида «темирйўлчилар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 33та. «Динамо» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 5та.
24-чемпионатда киритилган 665та голдан 405таси (60,9%) мезбонлар, 260таси (39,1%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
Бўлиб ўтган 240 учрашувнинг 133тасида (55,42%) майдон эгалари, 67тасида (27,92%) меҳмонлар зафар қучишган. 40 ўйинда (16,67%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.
30та тур давомида футболчилар жами 1006 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 4,19тадан карточка тўғри келади). 53 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,22 тадан четлатиш тўғри келади).
Учрашув ҳакамлари 69 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 53 ҳолатда (76,81%) тўп дарвозага киритилди. 16 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.
XXIV миллий чемпионатда 10та автогол қайд этилди. Элдор Суюнов («Насаф»), Шерзод Шарипов («Шўртан»), Жаҳонгир Абдумўминов («Олмалиқ»), Лазиз Убайдуллаев («Шўртан»), Николай Чипев («Бухоро»), Элёр Акбаров («Сўғдиёна»), Жаҳонгир Жиямуродов («Машъал»), Улуғбек Бақоев («Бухоро»), Сухроб Қобилов («Қўқон-1912») ва Максимилиан Фомин («Бухоро») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.
Мавсумда 58та дубль қайд этилди. 40 футболчи бир учрашувда икки марта гол киритишди. Игорь Сергеев («Пахтакор») 5, Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум») ва Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») 3 мартадан, Саиджон Абдужабборов («Металлург»), Азамат Алланиёзов («Насаф»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Артур Геворкян («Насаф»), Азиз Ибрагимов («Динамо»/«Бухоро»), Игорь Таран («Шўртан»), Отабек Ҳайдаров («Қўқон-1912»), Илҳом Шомуродов («Насаф»), Воҳид Шодиев («Бунёдкор») ва Шаҳбоз Эркинов («Навбаҳор») бундай натижани икки бор такрорлашган.
Тўрт футболчи эса бир учрашувда уч марта гол киритишган. Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум») хет-трикка икки марта эришган ягона футболчи бўлди. Игорь Сергеев («Пахтакор») ва Улуғбек Бақоев («Навбаҳор») бир мартадан хет-трик қайд этишди.
Беллашувларини жами 1260022 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 5250 тўғри келади).
Энг кўп томошабин «Нефтчи» – «Насаф» учрашувига ташриф буюрди – 17143. Энг кам томошабин эса «Бунёдкор» – «Металлург» учрашувига ташриф буюрган – 424 нафар.
Мухлислар тўплаш борасида «Бухоро» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 226979. «Нефтчи» 208999 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Қизилқум» эса 190597 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Металлург» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 81355.
«Бухоро» жамоаси ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган – 154714та. «Локомотив» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 22474.
Сафар ўйинларида «Насаф» жамоасининг (100559) мухлиси кўп. Сафарда «Металлург»нинг мухлислари энг оз – 56143.
XXIV миллий чемпионатнинг 240 учрашувидан 31тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Локомотив» энг кўп 6та йирик ҳисобдаги ғалаба бор. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Локомотив» – «Сўғдиёна» (ҳисоб – 7:0, 18-тур) учрашувида қайд этилди.
Бўлиб ўтган 240 учрашув 17 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 54 марта, 2:1 – 45 марта, 3:1 – 27 марта, 2:0 – 25 марта, 1:1 – 15 марта, 3:2 – 13 марта, 0:0 – 12 марта, 3:0 – 11 марта, 2:2 – 10 марта, 4:1 – 8 марта, 4:0 ва 4:2 – 5 мартадан, 3:3 ва 5:1 – 3 мартадан, 6:0 - 2 марта, 5:0 ва 7:0 – 1 мартадан учради.
Олий лига-2012 сериялари
Энг узун сериялар – Жамоалар
Ғалабали серия – «Пахтакор» (1 майдан – 1 июлгача) 9 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» (1 майдан – 25 сентябргача) 18 учрашув
Дурангли серия – «Олмалиқ» (10 майдан – 23 майгача), «Шўртан» (16 августдан – 25 августгача) ва «Динамо» (31 октябрдан – ...) 3тадан учрашув
Дурангсиз серия – «Сўғдиёна» (25 апрелдан – 12 сентябргача) 16 учрашув
Ғалабасиз серия – «Бухоро» (12 мартдан – 26 июнгача) 14 учрашув
Мағлубиятли серия – «Бухоро» (16 майдан – 26 июнгача) ва «Қўқон-1912» (24 майдан – 1 июлгача) 6тадан учрашув
Голли серия – «Пахтакор» (12 мартдан – 16 октбяргача) 25 учрашув
Голсиз серия – «Динамо» (23 майдан – 19 июнгача) 4та учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Қўқон-1912» (18 апрелдан - 19 сентябргача) 19та учрашув
«Қуруқ» серия – «Бунёдкор» 5 учрашув (7 июндан – 6 июлгача)
Йирик ғалабали серия – йўқ
Йирик мағлубиятли серия – «Сўғдиёна», «Андижон» ва «Шўртан» - 2тадан учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Андижон», «Бухоро», «Динамо», «Навбаҳор», «Қўқон-1912» - 30тадан учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Пахтакор», «Металлург», «Локомотив» ва «Насаф» - 30тадан учрашув
Четлатишли серия – «Бунёдкор», «Навбаҳор», «Бухоро», «Динамо», «Қўқон-1912» - 2тадан учрашув
Четлатишсиз серия – «Шўртан» (14 мартдан – 30 октябргача) - 28та учрашув
Энг узун сериялар – Футболчилар
Голли серия – Игорь Сергеев («Пахтакор») 4 учрашув 5та гол, Камолиддин Мурзоев («Динамо»), Акмал Холматов («Нефтчи»), Шавкат Саломов («Олмалиқ»), Станислав Андреев («Пахтакор») - 4 учрашув 4та гол.
Қуруқ серия (дарвозабон) – Мурод Зуҳуров («Бунёдкор») 5 учрашув 530 дақиқа.
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Comments