Latest news

13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  2 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11

Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди News

Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев анчадан бери жароҳатини даволаш ва майдонга қайтиш учун тикланиш жараёнини давом эттириб келаётган эди.

Ёдингизда бўлса, Сергеев Осиё Кубогининг 3-тури доирасида шу йилнинг 23 январь куни Австралияга қарши ўтказилган ўйинимизнинг 84-дақиқасида жароҳат олган эди. Кейинчалик ҳужумчи Доҳадаги "Аспетар" шифохонасида америкалик таниқли жарроҳ шифокор Зикриа Башир томонидан муваффақиятли операция қилинган эди.

Орадан салкам 10 ой вақт ўтиб Сергеев ўз клуби "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасидан жой олди. Бироз аввал "Патум Юнайтед" Таиланд кубоги доирасида "Порт ФК" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Игорь эса узоқ танаффусдан кейин яна қайдномага қайтди. Лекин, бугунча у майдонга туширилмади.


Умид қиламизки, Игорь Сергеев тез орада майдонга ҳам тушади ва ўз ўйини билан мухлисларни яна мамнун қилади.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика