Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  3 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  57 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Хушнудбек Авилов: "Бир маротаба қилган бу хатоимни бошқа такрорлашни истамайман" News

Хушнудбек Авилов: "Бир маротаба қилган бу хатоимни бошқа такрорлашни истамайман"

Ўтган мавсум "Навбаҳор" жамоасида ўйин амалиётига эга бўлмаган ҳимоячи Хушнудбек Авилов клуб билан хайрлашди.

Хўш, нима сабабдан бундай ҳолат юз берди? Эндиликда фаолиятини қаерда давом эттиради? Футболчи бу борада фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мавсум давомида кам учрашувда майдонга тушганингиз нима билан боғлиқ?

- Ха, тўғри айтдингиз. "Навбаҳор"да кўп ҳам тўп тепмадим. Лекин менга бошқача гап айтишганди. Марказий ҳимояда ўйнайсан, деб шартнома тузишганди. Лекин бунинг акси бўлди. Майдонга деярли тушганим йўқ.

- Давралар оралиғида "Андижон"га қайтмоқчи бўлган эдингиз...

- Буни ўзим истадим. "Андижон"га ёрдам беришни мақсад қилган эдим. Нега десаннгиз, кўпчилик мухлислар мендан норози бўлиб қолганди. Шунинг учун ҳам Андижонга қайтаман, деб тургандим. 

- Ҳозирда бу жамоа Про лигага тушиб кетди. Таклифларнинг қайси лигадан эканлиги ҳам қизиқтирадими? 

- Ҳозир Про лига ҳам Суперлигадан қолишаётгани йўқ. Буни кўриб чиқамиз. Бир маротаба қилган хатоимни яна такрорлашни хоҳламайман. 

- Захирада ўтириб ҳам пулингизни олиб ўтирсангиз бўларди. Лекин ўйин амалиётини устун қўймоқдасиз тўғрими?

- Тўғрисини айтаман. Қанча пул олманг майдонга тушмасангиз ёқмайди. Буни бир йил давомида билдим.

- "Навбаҳор" билан дўстона хайрлашдингизми? Одатда қишда футболчи ва клуб ўртасида маош, шартномалар билан боғлиқ муаммолар кўпаяди...

- Йўқ, ҳали пул масаласида рози қилишмади. Клубни қарзи бор. 

- Ўтган ойда хориждан таклиф ҳам келиб тушганди. Ҳозирда жараён қандай кетмоқда?

- Ҳозирда ўзимиздан жамоалар чиқяпти. 1-2та давлатлардан таклиф бўлганди. "Навбаҳор" қўйиб юбормади. 

Абдулазиз  Искандаров

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика