Latest news

16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  15 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  1 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  26 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9

Хуршид Ходжаев: «Сўнгги дақиқаларда ҳам омад биз томонда бўлди» News

Хуршид Ходжаев: «Сўнгги дақиқаларда ҳам омад биз томонда бўлди»

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган «Андижон» - «Машъал» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар посбони Хуршид Ходжаевдан ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

Айтиш керакки, кечаги баҳсда Ҳуршид жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис бўлса керак, у «Машъал» устози томонидан учрашувнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди.

- Яратганга шукур, ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандмиз. «Машъал»га қарши ўйин қийин бўлишини кутгандик. Учрашувдан олдин мураббийларимиз рақиб жамоа ўйини туширилган видеотасма орқали бизга керакли кўрсатмаларни берганди. Мураккаб баҳс кутиб турганини таъкидлаб, рақибни пухта ўргангандик. Голеадор ҳужумчимиз Анвар Бердиевнинг киритган тўпидан сўнг ҳам ўйинни сусайтирмасликка харакат қилдик. Гол бўлган вазиятда Бердиевнинг тажрибаси асқотди. Голга қадар ҳам бир нечта имкониятларни юзага келтирдик. Аммо улардан самарали фойдалана олмадик. Учрашувнинг сўнгги ўн беш дақиқасида ҳимояга эътибор қаратдик ва якунда ғалаба қозондик. Кўрган бўлсангиз, ўйин охирларида «Машъал» футболчилари дарвозамиз яқинида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бу пайтда омад биз,томонда бўлди. Ушбу муваффақият билан бизни бутун ўйин давомида қизғин қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизни табриклайман, - дейди дарвозабон.

«Андижон» матбуот хизмати.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика