Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  0 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Хуршид Ғиёсов: "Шукуров ва Ҳамдамов "Бунёдкор"нинг юраги эди" News

Хуршид Ғиёсов: "Шукуров ва Ҳамдамов "Бунёдкор"нинг юраги эди"

2018 йилги Суперлига "Бунёдкор" клуби учун омадли бошланди десак муболаға бўлмаса керак.

Жамоа илк турда ўз уйида АГМК билан дуранг ўйнади, сўнгра Тошкент дербисида "Пахтакор" доғда қолдирилди. 3-турда эса "қалдирғочлар" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди. Ушбу учрашувда "Бунёдкор"нинг ягона голига ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов муаллифлик қилди. Бу Ғиёсов учун Ўзбекистон чемпионатидаги илк гол бўлди. Биз ярим ҳимоячи билан боғланиб у билан суҳбатлашдик.

- Дастлаб футболга қай тарзда кириб келганингиз ҳақида гапириб беринг.

- Отам туфайли футболчи бўлганман. Ёшлигимда дастлаб ўзлари менга мураббийлик қилганлар. Кейин "Чилонзор" жамоасига олиб боргандилар. У ерда Мурод Розиев қўл остида шуғулланишни бошлаганман. Фурсатдан фойдаланиб у кишига алоҳида раҳмат айтмоқчиман.

- "Бунёдкор"га ўтишингиз қандай амалга ошган?

- "Бунёдкор"га 15 ёшимда келганман. Мураббий Дмитрий Макарович Ким мени "Бунёдкор"га ўтишимга сабабчи бўлган. Шундан буён ушбу клуб аъзоси ҳисобланаман.

- Маълум муддат "Обод" клубида ижарада ўйнадингиз...

- Ўйин амалиётини кўпайтириш учун "Бунёдкор" мураббийлари шундай қарорга келишган. Бу тўғри қарор бўлган десам ёлғон бўлмайди. Ушбу жамоада ўсишга эришдим. "Обод"даги фаолиятимдан жуда яхши хотиралар қолган. У ердаги муҳит, йигитларнинг бир-бири билан иноқлиги, кучли жамоаларга қарши ўйинлар...Барчаси ажойиб эди. Биз худди бир оиладек эдик. Афсуски шундай клуб фаолиятини буткул якунлади.

- Бу йилги мавсум қандай бошланди?

- Ушбу мавсум яхши бошланди. Янгича кўринишдаги чемпионат, янгича талаблар, барча клублар деярли бир хил кучга эга. Кўраётган бўлсангиз ҳеч бир ўйин осон ўтмаяпти. Жамоаларнинг сони камайгани сифатнинг ошишига хизмат қилди.


- "Нефтчи"га қарши ўйинда гол урдингиз. Бу Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи голингиз бўлди. Ушбу учрашув ҳақида нималар дея оласиз?

- "Нефтчи" билан ўйин жуда яхши ўтди, сабаби биз ғалаба қозондик. Стадиондаги муҳит ўзгача эди. Водийлик футбол мухлисларига ҳурматим баланд. Водийдан ижобий натижа билан қайтиш жуда қийин, буни ҳамма яхши билади. Шу боис биз ўша куни бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз талаб этиларди. Шукурки бизни қўллаш учун Фарғонага борган мухлисларимизнинг юзини ерга қаратмадик. Илк голимни урганимдан ҳам хурсандман, албатта. Энг асосийси жамоанинг ғалабаси.

- Суперлига ўйинлари кечки вақтларда бошланиши футболчиларга қанчалик фойда келтирмоқда?

- Европада ҳам ўйинлар кеч бошланадику. Бу менимча яхши эмас, ажойиб-ку. Футболчилар учун ҳам, мухлислар учун ҳам, умуман ҳар томонлама фойдали. Иссиқда эмас, салқин ҳавода футбол ўйнаш соғлиқ учун ҳам фойдали. Бундан ташқари одамлар иш ва ўқишдан сўнг бемалол стадионларга келиб Суперлига баҳсларини томоша қилишмоқда.

- "Бунёдкор" бу мавсумда нечанчи ўринни эгаллайди деб ўйлайсиз?

- "Бунёдкор" олдин ҳам, ҳозир ҳам ўз мавқеини янада мустаҳкамлашга уриниб келади. Футболчиларнинг вазифаси майдонга тушиб борини бериб ғалаба қозонишдан иборат. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.

- "Нефтчи"га гол ургач Роналдуга ўхшаб нишонладингиз. Унинг мухлисимисиз?

- Шундай деса ҳам бўлади. Мадриднинг "Реал" клубига ёшлигимдан мухлислик қиламан. Роналду жуда кучли футболчи. Лекин шу билан бирга Лионель Мессига ҳам тан бераман. Уларнинг иккиси айни пайтда дунёнинг энг кучли футболчилари ҳисобланади.


- Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения билан ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Сиз ҳам шу терма жамоага номзодсиз, лекин бу ўйинларга чақирилмадингиз...

- Саволингизни тушундим. Буни фақат мураббийлар ҳал қилишади. Шахсан мени терма жамоага чақиришса бундан фахрланаман ҳамда ватаним шарафини бор кучим билан ҳимоя қилишга сўз бераман.

- Сиз майдонда турли жойларда ўйнагансиз. Аниқ бир позициянгиз борми? Ўзингизни қайси жойда яхши ҳис қиласиз?

- Миржалол Қосимов шундай дегандилар: "Футболчи ҳамма жойда ўйнашни билиши керак. Универсал бўлиш лозим". Айни пайтда менга шунчалик ишонч билдиришаётганидан хурсандман. Мураббийларнинг ишончини оқлашга бутун вужудим билан ҳаракат қиламан.

- Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамовнинг кетиб "Бунёдкор" кучсизланиб қолди деганларга қандай жавоб берасиз?

- Бу табиий. Албатта Ҳамдамов ҳам, Шукуров ҳам "Бунёдкор"нинг юраги бўлиб қолишганди. Уларнинг кейинги фаолиятларида алоҳида омад тилаб қоламан. Бу футболчиларнинг ўрнини босишга ҳаракат қиламиз. Барибир футбол жамоавий спорт тури, унда бир ёки икки футболчи ўйнамайди. Шу боис алмаштириб бўлмас ўйинчилар йўқ.

- Сўнгги савол ёзда бўладиган Жаҳон чемпионатида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Жаҳон чемпионатида амалдаги Жаҳон чемпиони Германия терма жамоасига мухлислик қиламан. Россиядаги мундиал қизиқарли ўтишини кутаяпман.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика