Latest news

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  28 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Хуршид Ғиёсов Шомуродовни ортда қолдирди ва Жепаровга етиб олди News

Хуршид Ғиёсов Шомуродовни ортда қолдирди ва Жепаровга етиб олди

"Бунёдкор" клуби Суперлиганинг 13-турида "Қизилқум" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ушбу ўйинда "қалдирғочлар" сафида ягона голни Хуршид Ғиёсов пенальтидан урди. Шундай қилиб Ғиёсовнинг Ўзбекистон чемпионатида "Бунёдкор" сафида урган голлари сони 19тага етди. Бу борада футболчи Элдор Шомуродовни (18та гол) ортда қолдирди ва 9-ўриндаги чилилик ҳужумчи Хосе Луис Вильянуэвага етиб олди (19та гол). Маълумот учун, "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон чемпионатида энг кўп голни Анвар Солиев урган - 46та.

Бундан ташқари Ғиёсов "Бунёдкор" сафида 8-марта пенальтидан гол урди. Бу борада ярим ҳимоячи клубнинг собиқ аъзоси Сервер Жепаровга етиб олди. Ғиёсов яна бир бор пенальтини аниқ амалга оширса Ўзбекистон чемпионатида "Бунёдкор" таркибида пенальтидан энг кўп гол урган футболчига айланади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика