Latest news

16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  0 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  1 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  10 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  16 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  2 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  4 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   4 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  2

Хулен Лопетеги: “Истеъфо? Мен бу ҳақда ўйламаяпман” News

Хулен Лопетеги: “Истеъфо? Мен бу ҳақда ўйламаяпман”

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги “Алавес”дан қабул қилинган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

Лопетеги “Қироллик клуби”га омад етишмаётганини таъкилдади. “Реал” сўнгги тўртта ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қила олмаяпти. 

“Биз хайратдамиз. Учрашувни яхши бошладик, кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Лекин бу вазиятларни голга айлантира олмадик. Омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. 

Истеъфо? Мен бу ҳақда ўйламаяпман. Қониқарсиз натижаларга қарамай, биз пешқадамдан бор йўғи уч очкога ортда қоляпмиз. Ҳали голлар ҳам, бунинг кетидан ғалабалар ҳам бўлади. Ҳозирча шундай “қора йўлакча”га тушиб қолганмиз. Лекин биз албатта ёруғликка чиқамиз”, - деди Лопетеги. 

Маълумот учун, “Реал” карвонбоши “Барселона” билан бир хил 14тадан очко жам-арган. Эрнесто Вальверде шогирдлари бугун сафарда “Валенсия” жамоаси меҳмони бўлишади. Агар улар ғалаба қозонишса, фарқ уч очкога етади. "Алавес"да ҳам 14 очко бор. 

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика