Latest news

20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  15 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  37 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Хулен Лопетеги: “Атлетико” билан ўйинда характер кўрсатдик” News

Хулен Лопетеги: “Атлетико” билан ўйинда характер кўрсатдик”

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги “Атлетико” билан бўлиб ўтган ўйин (0:0) ҳақида фикр билдирди.

Испания Ла Лигасининг 7-тури доирасидаги Мадрид дербисида ҳисоб очилмаган эди. Бу билан “Қироллик клуби” “Барселона”нинг қоқилишидан фойдалана олмаганди. 

“Нега “Реал” ғалаба қозона олмади? Жавоби оддий: чунки, биз гол ура олмадик. Лекин шунга қарамай, жамоамиз ёмон ўйин намойиш этмади. Футболчилар характер кўрсатишди. “Атлетико” зўр ўйнади дея олмайман. Улар бизнинг хатолардан фойдаланишди, холос. 

“Реал” иккинчи ўйиндирки, гол ура олмаяпти. Аммо, бундан тушкун ҳолатга тушмаслик керак. Мен яхши ният билан келажакка қараяпман. Ҳаммаси яхши бўлади”, - деди Лопетеги AS нашрига берган интервьюсида. 

Маълумот учун, “Реал” 14 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. “Атлетико” 12 очко билан 4-поғонадан жой олган. “Қаймоқранглилар” кейинги учрашувни сафарда “Алавес”га (6 октябрь) қарши ўтказишади. “Матрасчилар” эса уйда “Бетис”ни (7 октябрь) қабул қилишади.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика