Latest news

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  4 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12

Худо дейиши билан тошбўрон қилишди. Унинг исми Худойберди эди... News

Худо дейиши билан тошбўрон қилишди. Унинг исми Худойберди эди...

Бердисини айтгунича, одамлар бир кимсани тошбўрон қилиб ўлдириб қўйгани қабилидаги гапни эшитгансиз.

Раҳматлининг исми Худойберди эди, одамлар эса Худо сўзини эшитишлари ҳамоноқ, уни ширк келтирганликда айблашди ва тошбўрон қилишди.

Замонамизда бировга тош отиш мумкин эмас. Асосан гап отилади бизда. Бироқ ҳолат ўзгармаган. Мақола ёки видео тақдим этилса, одамлар уни кўрмасдан туриб, сарлавҳасига қараб фикр билдиради. Баъзилар мақолани ўқимаганлигини очиқ тан олиб, у ҳақда дадил фикр билдиришда давом этади, лол қоламан. Аҳамиятли томони, мана шундайларнинг 99 фоизи эркаклардир.

Бирор воқеа ёки масала юзасидан фикр билдириш журналист учун қўл учида қилинадиган иш эмас. Олдин ўрганиб, текшириб, фикр юритиб, кейин иш бошлаш яхши. Қандайдир мақола остида муаллиф ноўрин танқид қилинаётган бўлса, кўпга қўшилиб, ўзим ҳам тошбўрон қилиб кетишдан тийиламан. Зиёли, ўзининг шахсий қарашлари ва принциплари бор одам фикрида собит тура олади, деб ҳисоблайман. Айтмоқчиманки, тошбўрон қилиш қочмайди, шунчаки олдин у нима деганини билишим шарт, деб ҳисоблайман.

Мақолалар остида қолдириладиган фикрлар кайфиятимга ёмон таъсир кўрсатади, руҳий тушкунликка тушиб қоламан, демайман, буни ҳамкасбларим яхши билишади. Шукр, ўринли танқидни ўринсизидан ажрата оламан. Айтишим керакки, ўзбек футболи ҳақида кўп чиқишлар қилдим, кимгадир ёқмайдиган нарсалар ёздим, кимнидир танқид қилдим. Фикр билдираётганлар орасида ўша танқидларга дуч келиб қолган одамларнинг ё ўзлари ёки яқинлари ҳам борки, улар фикр билдираётганда дарҳол шахсиятдан бошлайди. Чунки мен томонимдан уларнинг томорқасига тош отилган, мақолада нима дейилгани улар учун аҳамиятсиз, ёмон кўришди, вассалом.

Бемалол, танқид қилинг, ёмонланг, фикрингизни баён этинг, бунга ҳақлисиз. Барчада танлов ҳуқуқи бор, буни доим ҳурмат қиламан. Ва айтаманки, миллионта ҳақорат келиб тушганида ҳам, ўз йўлимда давом этаман. Менга иш берувчи мендан фойда йўқлигини билиб, бўшатиб юбормагунича шу. Рақобат ҳақида гап кетганида эса нокамтарлик бўлса ҳам айтаман, ўзимиздаги исталган футбол журналисти билан рақобатга тайёрман.

Айтмоқчи бўлганим, ҳеч бўлмаганда мақолани ўқиб, видеони томоша қилиб кўринг. Шунда фикрларингиз жилла қурса кулгили бўлиб қолмайди. Ундаги бирор бир фикр юзасидан кимдадир таклиф, эътироз бўлса, ҳаммасига жавоб беришга тайёрман. Тез орада Championat.asia бунинг учун имконият яратиб беради.

Author :
Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика