Latest news

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  5 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  19 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  27 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  10 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман" News

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата испан телевидениясидаги "Salvados" дастури меҳмони бўлди ва замонавий футболда пулнинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Чипталар нархи ҳақида: "Юнайтед" қандай ўйнашини кўриш учун 40 фунт тўлаши керак. Бу у қадар арзон эмас".

"Мен замонавий футболдан нафратланаман!" дейдиган инсонлар ҳақида: "Улар нимани назарда тутаётганини биламан. Сабаби, футбол кўпроқ бизнесга айланиб бормоқда. Хатто, клуб хўжайинлари мухлислардан кўра муҳимроқдек тасаввур уйғонмоқда. Авваллари футболда ҳаммаси бундай эмасди. Омма эътиборини ўзига тортишга уринадиган турли инсонлар ва газеталарнинг таъсири бўлмасди".

Агентлар ҳақида: Менинг агентим - отам. У ҳамиша менинг қизиқишларимга амал қилади. Агентлари шунчаки "қўрқинчли" маслаҳатлар берадиган жамоадошларим бўлган. Мен эшитишим керак бўлган ёшлигимда, ота-оналар фарзандларига қачон тўпни ошириш, қачон эса оширмаслик кераклигини айтишарди. Мен ўртоқларимга уларга жуда ёмон маслаҳатлар беришаётганини айтишга мажбурман. Катта жамоага ўтаётган ҳар қандай футболчи ўзини камида Марадона деб ҳисоблайди. Бу ҳамма билан рўй берадиган ҳолат. Лекин, бугунги кунда мен бу ҳолатни жуда ёш ўсмир ўйинчиларда ҳам кузатаяпман. Ғайриоддий кийимлар кийиб, қиммат машиналарда юриб ўзини ҳудди рок юлдузидек тутаётган болаларни кўряпман... Баъзида уларни четга тортиб икки оғиз гапириш керак. Фақатгина совуққонлик билан қаттиқ ишлашда давом этсагина мана шундай "васвасалар"дан якка ўзи чиқиб кета олади.

Маош ҳақида: "Ўзининг энг юқори даражасида футболда яхши ҳақ тўланмоқда. Бошқа соҳалар билан таққослаганда биз кўпроқ пул топамиз. Бу шунчаки ақлбовар қилмас ҳолат! Футбол оламида мен оладиган маош ўртача ҳисобланади, лекин 99,9 % испанлар ёки бошқа давлатдаги инсонлар буни муносиб "даромад" деб айтишади".

Футбол ҳақида, худди бизнесдаги каби: "Мен футболнинг бизнес томонларини ёқтирмайман. Мен фақатгина ўйнашни, машғулот ўтказишни ва мусобақалашишни ёқтираман. Агар бу бизнеснинг спортдаги ролини камайтирса хурсандчилик билан маошимни қисқартирилишига рози бўламан".


Толибжон Қосимов таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика