Latest news

16:20"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг илк ўйинлари ҳақида тўхталди  0 15:54"Насаф" президенти ва бош мураббийи жамоа мухлислари билан учрашди  1 15:22"Челси" украиналик дарвозабонга кўз тикди  3 14:51Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Аргентина ва Уругвай билан ўйнайди!  2 14:20Рибери мураббийлик лицензиясига эга бўлди  1 13:53Артета: "Арсенал"да эканлигимдан фахрланаман"  1 13:24Жибриль Сиссе панжара ортида ўтириши мумкин  3 12:55"Манчестер Сити" январь ойидаги трансфер мақсадини белгилаб олди  3 12:30Украина футзал терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:532016 йилги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоасининг "Ҳумо Арена"даги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:25"Насаф" легионери 3 та ўйинга дисквалификация қилинди, Иван Бошкович ва Рўзиқул Бердиевга интизомий чора кўрилди  34 10:51Роналду кейинги йилларда "Олтин тўп"га асосий даъвогарлар кимлар бўлишини маълум қилди  12 10:15Бразилия термаси устози ваъда берди  5 09:42ЦСКА голеадор ҳужумчи билан шартнома тузди  3 09:05«Динамо» легионер футболчиси билан шартномани узайтирди  6

Хўжамурод Казаков: "Машъал" стадионининг майдони ёмон бўлганлиги - вақтинчалик ҳолат" News

Хўжамурод Казаков: "Машъал" стадионининг майдони ёмон бўлганлиги - вақтинчалик ҳолат"

ОАВлари орқали Муборакнинг “Машъал” клуби стадиони борасида эълон қилинган хабарлар ва танқидий мақолаларни ўрганиб чиқдик.
Шу боис Б.Вафоев номли стадион ҳолати ҳақида билдирилган фикрларга жавоб бериш  учун ушбу стадион бош директори Хўжамурод Казаковни мулоқотга чорладик.

Клуб расмий твиттери орқали етиб келган барча саволларга стадион бош директори жавоб бериб ўтди.

-  Стадион ҳолати нима учун бундай ҳолатга келиб қолди? Қачон идеал бўлмаса ҳам яхши ҳолатга келади?

Юртимиздаги барча стадионлар маълум муддатда ўз ҳолатини бутунлай ўзгартиради. Энг яхши стадион бўлган тақдирда ҳам ерга қадалган майса 6-7 йилдан сўнг умуман бошқача ҳолатда унади. Бу нафақат бизни стадион,  балки бошқа стадионлар ҳолатида ҳам кўришингиз мумкин. Мисол сифатида “Пахтакор” стадионини ҳам олинг. Ўтган йили бир мавсум давомида берк ҳолатда парвариш қилинди ва “Пахтакор” ўз учрашувларини бошқа стадионда ўтказди ва айнан шу давр оралиғида майдон ҳолати идеал ҳолатга келтирилди. Ўтган йили “Машъал” биринчи лигада иштирок этганлиги боис мавсумни эртароқ якунлади. Шундан фойдаланиб биз ўртадаги масофа оралиғида майсани айнан даврлар ўртасидаги алмашинишини амалга оширдик. “Пахтакор” учун бошқа стадион бўлиши мумкин,  лекин “Машъал” учун бошқа майдон йўқ.

Айниқса об-ҳавонинг ҳатто феврал ойларида ҳам кучли совуқ билан келиши вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди. Мана масалан,  март ойида ҳам фақат совуқ ва ёмғир билан ўтказдик. Бу эса бутунлай янгиланган майса учун яроқсиз ҳолга келтириб қўярди. Шунга қарамай авайланган майса бугунги кунга келиб яхши ҳолатга келиб бўлган. 3 май куни “Олмалиқ”қа қарши бўлиб ўтадиган учрашувга 80 фоиз тайёр бўлишига ишонаман. Дастлабки икки турда майдон ёмон бўлганлиги бу вақтинчалик ҳолат эди.

-  Ушбу стадион бир вақтлар юртимизнинг энг яхши стадионларидан бири эди. Ҳозир эса қониқарсиз. Яна ижобий ҳолатга келтириш мумкинми? Режалар?


Стадион ўз ҳолатига қайтади. Айниқда кейинги мавсумда аъло даражадаги стадионлардан бири бўлади. Йил охирида эса стадионимизни “А” класс стадионларидан бирига киритмоқчимиз.

Юқорида айтиб ўтаганимдек янги экилган майса ерга бутунлай мослашиб олмаган. Айниқса иқлим минтақаси иссиқ бўлган Муборак шаҳридаги ушбу стадионга экилган майса алоҳида парваришга эга. Олдинда ўтган икки тур учрашуви учун бутун стадион ҳақида якуний ҳулоса бериш тўғри эмас.

Режамиз бўйича май ойининг бошидан бошлаб стадионимиз тўла тайёр ҳолатда бўлади.

-  “Бунёдкор”  ва “Пахтакор” билан бўлиб ўтган учрашувларда стадион ҳолати ёмғир туфайли қониқарсиз ҳолатга келиб қолган эдими?

Бу шунчаки баҳона бўла олмайди.  Ёмғир бу мавсум учун одатий ҳол. Ўйин куни кучли ёмғир ёғди ва бу фақатгина ўша кунги ўйин учун катта таъсир ўтказди. Майса эзилган , лекин яна иссиқ билан ҳолатига қайтади.

Мисол учун “Андижон” ўйнаётган стадионни олиб қарайлик. Ушбу стадионда майса йўқ ва об-ҳаво унчалик таъсир этмайди. Бизда эса янги униб келаётган майса энди кўтарилиб бўлди.

-  Стадион ҳолати бўйича ҳам моддий томонни яхшилаш керак бўладими ? Майдон ҳолати бўйича мутахассисларни жалб этса бўлмайдими ? Ёки маҳаллий боғбонлар ўртача ойлик миқдори улардан шунчалик пастми?

Бу борада биз  етарли тажрибага эга бўлган юртимизнинг энг яхши боғбонлари билан ҳам ишладик. Уларни иши ҳам об-ҳаво билан боғлиқ бўлиб қолгандан сўнг ҳеч қандай чора қолмади. Майдонга экилган майса ҳар 6-7 йилдан бутунлай алмаштирилади ва айнан  бу йилда бизни стадионда бўлган.  Маҳаллий боғбонлар ўртача 500 мингдан ойлик олади ва улар ҳам майдон сифати бўйича барча кўникмаларга эга.
Майса бўйича албатта моддий имконият ҳам таъсир ўтказади. Майдонга керакли минерал ўғитлар , энг сифатли дорилар ҳам таъсир ўтказади. Бу барча жамоа стадионларига тегишли.

-  Стадион ҳолати ҳақида гап борганда сўраб ўтмоқчи эдик. Стадионда матбуот хизмати учун ҳеч қандай шароит яратилмаган. Энг оддий ўриндиқ ва резитка мавжуд эмас. Бунчалик оддий ҳолатлар учун ким жавоб беради. Ахир йил бошида ПФЛ ҳар бир клубга қаътий талаб қўйган эдию. Матбуот ходимлари учун стол-стул ва резитка бўлиши керак. Ундан ташқари биз симсиз интернет ҳақида ҳали сўраганимизча йўқ.

Бу борада ҳеч қандай эътироз бўлмаслиги керак. Биз стадионда видеооператор ва матбуот ҳодимлари учун алоҳида хоналар белгилаб чиққанмиз. Кимдир кўрмаган бўлса келиб кўрсин. Айни вақтда стадионнинг меҳмонлар учун ажратилган сектори бутунлай янгиланган. Қўшимча бинолар қўшилган. Матбуот ҳодимлари учун алоҳида ишлаш хоналари бор. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Тан олиш керак дастлабки икки турда бу борада муаммо бўлди,  лекин бу якунланиб бўлган. Энди стадионимизга ташриф буюрган матбуот ҳодимлари беммалол иш олиб бориши мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика