Latest news

16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  0 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2

Хотира уйғонса гўзал! News

Хотира уйғонса гўзал!

Халқимизда инсон хотираси билан тирик, деган гаплар бежиз айтилмайди.

Ҳақиқатан ҳам ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, миллий қадриятларимиздан бирига айланган. 

Яқинда, ҳаётлик вақтида эл-юрти учун фидойилик билан хизмат қилган, юрт равнақига беқиёс хизматлари сингган, ўзбек футболида ўзига хос ўчмас из қолдирган воҳалик бир гуруҳ шу соҳа намоёндалари – Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев, вилоят футбол ассоциацияси собиқ биринчи вице-президенти Норқул Даминов ҳамда Республика миқёсидаги таниқли собиқ ҳакам Амриддин Сайдалиев хотирасига бағишланган хотира турнири ўтказилди.  

Мусобақа маркази этиб, Қашқадарё вилоятининг Касби тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби яшил майдони танланди. 2012-2013 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтган мазкур тадбир юксак савияда ташкиллаштирилишида марҳум Амриддин ака Сайдалиевнинг фарзанди Нуриддин Сайдалиев ҳамда унинг кўплаб шогирдлари номидан Жамол Отақулов ташаббус кўрсатишди. 

Кескин, муросасиз ва қизғин курашлар остида ўтган мусобақада Қашқадарё вилоятининг бош жамоаси, Ўзбекистон Суперлигаси қатнашчиси "Насаф", шунингдек, иккинчи лига вакили "Локомотив" (Қарши), Карши тумани "Насаф" филиали ҳамда  Касби тумани БЎФМ жамоалари иштирок этишди. Мусобока якунида ғолиб жамоаларга эсдалик дипломлари, медаллар ва махсус кубок топширилди. 

Ёш футболчиларга "Насаф" клуби ўйинчилари томонидан мастер-класс ўтказилиши эса ушбу турнирнинг энг ҳаяжонли нуқтасига айланди десак, ҳеч муболаға бўлмайди. 

Н.ЗАЙНИЕВ, Н.ДАМИНОВ, А.САЙДАЛИЕВ ХОТИРА ТУРНИРИНИНГ ЯКУНИЙ КЎРИНИШИ

1-ўрин. Касби БЎФМ "А" жамоаси (мураббий - Ж.Эргашов). 

2-ўрин. Касби БЎФМ "B" жамоаси (мураббий - З.Камолов).

3-ўрин. Қарши шаҳри "Локомотив" жамоаси (мураббий - Б.Усмонов). 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика