Latest news

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  2 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   3 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  3 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  5 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  18

“Хотира-79” пулькага тайёргарликни бошлади News

“Хотира-79” пулькага тайёргарликни бошлади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, биринчи лигада қолиш учун жамоалар пулька баҳслари орқали аниқланади.
Бу мусобақага жорий йил Наманган вилояти мезбонлик қилиши аниқ бўлиб улгурди. Катта эхтимол билан 8та жамоа иштирок этиши кутилаётган, пулька ўйинлари Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилиши режалаширилмоқда.

Маълумки, бу йил Уйчининг “Хотира-79” жамоаси ҳам биринчи лигада иштирок этди ва биринчи босқич натижаларига кўра, клуб иштирокини тўхтатишига мажбур бўлди.

Олган маълумотларимизга кўра, жамоа пулькада иштирок этиш учун тайёргарликни қизғин суръатда олиб бормоқда. Бош мураббий Шавкат Аҳмедов қўли остида бугунги кунда асосан ёш футболчилар шуғулланишмоқда. Клубнинг етакчи ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов иккинчи босқич ўйинлари арафасида “Андижон”га ўтиб кетди ва шунингдек ундан ташқари яна бир нечта тажрибали футболчилар ҳам “Хотира-79” билан хайрлашишди.

Мураббийлар штаби йўқотишлар ўрнини маҳаллий ёшлар билан тўлдириб боришга ва пулькада ўз олдига қўйилган вазифани, яъни биринчи лигада қолиш учун курашишга қаттиқ бел боғлаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика