Latest news

18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  3 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  21 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11

“Хотира-79” ПРО-лигадан четлатилади. Агар... News

“Хотира-79” ПРО-лигадан четлатилади. Агар...

Tags :  Хотира-79
ПРО-Лига клубларининг молиявий холатига хавас қилиб бўлмайди.

Деярли барча клубда моддий жиҳатдан инқироз юзага келган. Айрим жамоалар юзага келган қарздорлик бўйича ПФЛ томонидан жазоланди ҳам. Яқин орада яна бир жамоа чемпионатдан четлатиши мумкин.

Аниқроғи “Б” гуруҳи қатнашчиси “Хотира-79” жамоасининг ҳам ПФЛ олдидаги қарзлари кўпайиб кетган. Исми шарифини сир сақлаш шарти билан биз билан алоқага чиққан, клуб расмийсининг айтишича “Хотира-79” жамоасига Уйчи тумани хокимлиги томонидан ҳеч қандай эътибор қаратилмаяпти.

Жамоанинг ПФЛдан 40 миллион сўмга яқин қарзи бор. Раҳбарият ушбу қарздорликларни бартараф этиш учун ПФЛдан 20 августга қадар руҳсат олган. Катта эхтимол билан “Хотира-79” бугун ПФЛнинг ҳисоб-рақамига 40 миллион сўмни ўтказиб бера олмайди.

Жамоа эртага Бухоро вилоятида “Лабса” меҳмони бўлади. Сафар учрашувига боргани билан, эртага ўйин комиссари учрашувни ўтказишга рухсат бермасдан Уйчи жамоасига техник-мағлубият ёзадиган бўлса у холда ортиқча сарф-харажатга йўл қўйилган бўлади. Бу борада ҳозир “Хотира-79” раҳбариятининг боши қотган.

Кўрамиз, “Хотира-79” раҳбарияти ушбу қийин вазиятдан қандай чиқиб кетаркин? ПФЛчи? Ҳамма клубларни баробар кўрармикин?


Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика