Latest news

07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 05:42Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" - "Зальцбург" таркиблар маълум  2 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  31 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  28 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4

“Хотира-79” ўз майдонида “Ёзёвон”га мағлуб бўлди (тўлиқ шарҳ) News

“Хотира-79” ўз майдонида “Ёзёвон”га мағлуб бўлди (тўлиқ шарҳ)

Tags :  Хотира-79
ПРО-лиганинг 18-турида “Хотира-79” жамоаси ўз майдонида “Ёзёвон” жамоасини қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг устунлиги остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан “Хотира-79” жамоаси ҳужумкорликнии оширдилар. Биринчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди. Бир неча бор майдон эгаларининг 11-рақамли футболчиси Собир Хамидовда қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, унинг зарбаларини меҳмонлар дарвозабони қайтариб қолди.

Шундан сўнг меҳмонлар ҳам хужум уюштиришни бошлашди. Шундай ҳужумларни бирида меҳмонларнинг 77-рақамли футболчиси Абдулазиз Жўрабоев мезбонлар дарвозасига кучли зарба йўллади, дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, учрашув тенг курашлар остида ўта бошлади. Майдон эгаларининг ҳужумлари асосан чап қанотдан ташкил этилди. Учрашувнинг 30-дақиқасида қанотдан узатиб берилган тўпга “Хотира-79” аъзоси Соҳиб Абдуллаев қайчи услубида зарба берди, лекин зарба кучсиз ва ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. 32-дақидада меҳмон жамоа аъзоси Шахбоз Абдурахмонов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, гол урди, ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этди ва гол инобатга олинмади. Ниҳоят учрашувда ҳисоб очилди. Меҳмонларнинг 77-рақамли футболчиси Абдулазиз Жўрабоев рақиб дарвозасига белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини бехато амалга оширди ва таблода ҳисоб 0:1 кўринишини ҳосил қилди. Биринчи бўлим якунида яна меҳмонлар гол уришди. “Ёзёвон” жамоасининг 17-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимов  чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Биринчи бўлим шу ҳисобда меҳмонларнинг ҳисобдаги устунлиги билан якунига етди.

Иккинчи бўлим яна “Хотира-79” жамоасининг ҳужумлари билан бошланди.  Кетма кет уюштирилган ҳужумлар ниҳоят ўз самарасини берди. Мезбонларинг 11-рақамли футболчиси Собир Ҳамидов рақиблар дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартирди. Таблода ҳисоб 1:2 кўринишини ҳосил қилди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими шиддатли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Мезбонлар кетма-кет ҳужум ташкил қилган бўлсаларда, уларга бошқа гол уриш насиб этмади. Аксинча қарши ҳужумларнинг бирида яна ўша Абдулазиз Жўрабоев гол уриб, учрашувда дубл қайд этди ва ҳисобни 1:3 кўринишига келтириб қўйди.
Учрашув шу тариқа “Ёзёвон” жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.            


ПРО-лига
18-тур
“Хотира-79” – “Ёзёвон” – 1:3 (0:2)  
Ҳакамлар: 
Раҳимбек Каримов, Хусан Худойбердиев, Фаррух Юлдашев.
Назоратчи – Арслон Хотамов.
Комиссар – Бобур Ҳайдаров.
Голлар: Абдулазиз Жўрабоев 37, - 0:1. Мақсадбек Ибрагимов 44, - 0:2. Собир Хамидов 68, - 1:2. Абдулазиз Жўрабоев 85, - 1:3.
"Хотира-79":   30.Ашуров Мухаммадали, 2.Нажмиддинов Махмуджон, 3.Сиддиқжонов Искандар, 6.Қосимов Бахтиёр, 8.Хамидов Шухрат, 9.Абдуллаев Соҳиб, 11.Хамидов Собир,12. Тошпўлатов Санжар, 14.Тўрабоев Ботирбек, 16.Мамажонов Бобирбек, 18.Тоштемиров Омадбек.
Захира: 5.Раҳматжон Ўринов, 7. Сулминов Абдулазиз, 10.Рашидхонов Акбаршо,  13.Садриддинов Илёс, 15.Фахриддинов Хумоюн, 19. Деҳқонов Фозилбек, 28. Жўраев Азизбек.
Ёзёвон: 35. Мухриддин Ахмедов, 3. Жасурбек Отахонов, , 7. Зохидбек Исмоилов, 8. Алишер Файзуллаев, 10. Шахбозбек Абдурахмонов, 11. Шахбоз Абдураимов 13. Зокирбек Нурматов, .17. Мақсадбек Ибрагимов, 18. Маъмуржон Қосимов, 19. Каримберди Мамадалиев, 77. Абдулазиз Жўрабоев.
Заҳира: 1. Жасурбек Абдуллаев, Мирзохид Мирзамахмудов, 4. Мирзохид Эгамбердиев, 5. Амирбек Нурматов, Адҳам Ахмаджонов.16. Асилбек Алолиддинов, 30. Шукурулло Абдуғаниев

Бекзод Толибов тайёрлади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика