Latest news

09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  0 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  0 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  21 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4

"Хотира-79" клуби тарихга айланадими? News

"Хотира-79" клуби тарихга айланадими?

Tags :  Хотира-79
Про-Лига 22-туридан жой олган “Лабса” — “Хотира-79” жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилмайди.

Бунда мезбонларга техник ғалаба, меҳмонларга техник мағлубият ёзилади.

Уйчи туманининг “Хотира-79” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида Профессионал футбол лигасига ташриф буюриб, клубдаги мавжуд вазият бўйича ҳисобот топширган ва барча қарздорликдан 20 август санасига қадар халос бўлиш кафолатини берганди. Шунга қарамай, “Хотира-79” ўз зиммасидаги вазифани бажара олмади.

Ўз навбатида “Хотира-79” клуби раҳбарияти ҳам ПФЛга мурожаат билан чиқиб, жамоа аъзолари Бухорога бора олмаслигини маълум қилди. Хатда клубдаги муаммоларга туман ҳокимининг алмашиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Про-Лиганинг 23-тур учрашувлари 26—27 август кунлари ўтказилади. Юқоридаги каби ҳолат яна бир бор такрорланса, “Хотира-79” клуби чемпионат билан хайрлашади.

Ўз олдига ҳеч қандай мақсад қўя олмайдиган ва фақатгина бугунги куни билан яшайдиган клублар билан чемпионат савиясини кўтариш қийин. Келаси йилдан бошлаб бу каби жамоалар формати ўзгарадиган 2-лига мусобақаларида иштирок этиши мумкин. Про-Лигада эса Суперлиганинг минимал талабларига жавоб бера оладиган клубларгина қолдирилади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика