Latest news

10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10

"Хотира-79" жамоасига техник мағлубият ёзилди News

"Хотира-79" жамоасига техник мағлубият ёзилди

Про лига 28-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Ғиждувон" – "Хотира-79" учрашуви ўтказилмайди.

Бунда мезбонларга техник ғалаба, меҳмонларга эса техник мағлубият ёзилади.

Чунки "Хотира-79" жамоаси сафар учрашувига мураббийлар штабисиз ташриф буюрди. Ғиждувонга Уйчидан фақатгина 14 нафар футболчигина келди холос. Жамоанинг натижаси учун жавоб берадиган мураббий, жамоага масъул – маъмур, футболчилар соғлигига жавобгар саналувчи клуб шифокори эса номаълум сабабларга кўра ўйинга кела олмади. Шу сабабдан учрашув комиссари ўйин ўтказилмаслигини лозим топди.

Таъкидлаш жоиз, олдинроқ Уйчи туманининг "Хотира-79" клубига Про-Лига 22-туридан жой олган "Лабса" — "Хотира-79" сафар ўйинига ҳам бора олмагани сабаб техник мағлубият ёзилган эди.

Давралар оралиғида молиявий муаммоларга дуч келган мазкур клубнинг Про лигада иштирокини давом эттириши масаласи тез кунларда ПФЛ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.  

Ўз олдига ҳеч қандай мақсад қўя олмайдиган ва фақатгина бугунги куни билан яшайдиган клублар билан чемпионат савиясини кўтариш қийин. Келаси йилдан бошлаб бу каби жамоалар формати ўзгарадиган 2-лига мусобақаларида иштирок этиши мумкин. Про-Лигада эса Суперлиганинг минимал талабларига жавоб бера оладиган клубларгина қолдирилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика