Latest news

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  78 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Хосе Венансио Лопес: "Яқин келажакда Ўзбекистон Эрон ва Япония каби топ жамоалар қаторида бўлади" News

Хосе Венансио Лопес: "Яқин келажакда Ўзбекистон Эрон ва Япония каби топ жамоалар қаторида бўлади"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Японияга қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув юқори темп остида ўтди. Биринчи бўлимда мағлуб бўлганимизга қарамасдан, иккинчи таймда ҳисобни тенглаштира олдик. Аммо рақиб ўйин сўнгида гол урди ва ғалабани илиб кетди. Дуранг - адолатли натижа бўлар эди.

- Амалдаги Осиё чемпионларига қарши руҳий томонлама тайёргарлик кўриш қийин бўлдими?

- Япония жуда ҳам кучли терма жамоа эканлигини яна бир бор исботлади. Японларга қарши ўйинга тайёрланиш осон эмас. Лекин биз ҳам ёмон ўйин ўйнамадик. Япония терма жамоаси бош мураббийи эҳтиёткорлик билан ўйнай бошлади. Умуман олганда ўйинни биз назорат қилдик. Ушбу устунликни ҳисобда кўрсата олмадик холос. Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

- Таркибда жароҳатланганларнинг йўқлиги натижага қанчалик таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Бор эътиборимизни ёш футболчиларга қаратдик. Тўғри, жароҳат олган футболчиларнинг йўқли бизни қийин аҳволга солиб қўйди, аммо биз янги номларни ҳам кашф этдик. Шу сабаб бугунги учрашувга қаттиқ тайёрланган эдик. Ҳозир терма жамоа таркибида аввал деярли тўп тепмаган футзалчилар ҳам ўз имкониятига эга бўлмоқда. Бу яхши ҳолат. Шундай ишлашда давом этсак, нафақат Осиёда, балки, бутун дунёда бизни танишни бошлашади.

- Осиё чемпионларига қарши икки учрашув ўтказдингиз. Осиё футзали ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай? Япония каби Осиё минтақасидаги топ жамоаларининг даражасига баҳо бериб ўтсангиз.

- Ҳозирги кунда Осиё футзали жуда тез ривожланмоқда. Масалан Япония дунёда 12-ўринда туради. Ўзбекистон терма жамоаси шундай ривожланишни мақсад қилган. Келажакда ўзбек футзали Эрон ва Япониялар каби топ жамоалар қаторида бўлади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика