Latest news

15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  19 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  4 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  20 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0

Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди News

Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Футзал бўйича терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган йиғилиш ўтказилди. ЎФА раҳбарияти ҳамда бош мураббий Хосе Венансио Лопес қатнашган йиғилишда жамоамизнинг мусобақадаги иштироки танқидий кўриб чиқилди. 


Терма жамоамиз ўйинидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш, терма жамоага номзод футболчиларни етказиб бериш йўлида турли ёш тоифасида футзал терма жамоаларини ташкил этиш, клублар ўртасидаги турнирларни кўпайтириш бўйича таклифлар берилди. Юртимиздаги иқтидорли ёш футзалчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериб, турнирларга жалб этиш орқали уларга яхши натижаларга эришиш мумкинлиги айтилди. 


Хосе Венансио ЎФА раҳбариятига терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаш имконият берилгани учун миннатдорчилик билдирди. Ўтган мусобақалар давомида ЎФА томомидан барча шароитлар тақдим этилганини қайд этди. Испаниялик мутахассис Ўзбекистондаги фаолияти давомида завқ билан ишлагани, барча мутахассислар унга кўмаклашганини айтиб, келгусида дўстона алоқаларни сақлаб қолиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди. 


Ўз навабтида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов испаниялик мутахассисга терма жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унга омад тилади. 


Хосе Венансио Лопес билан тузилган шартнома якунланди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика