Latest news

16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  0 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  5 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  19 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  1

Хосе Венансио Лопес жароҳатлар ҳақида: "Бу шунчаки омадсизлик" News

Хосе Венансио Лопес жароҳатлар ҳақида: "Бу шунчаки омадсизлик"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес терма жамоанинг бугунги машғулотларида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

- Тайёргарлик ҳақида

Ҳозирги кунда терма жамоамиз жуда яхши спорт формадамиз. Биз биринчи навбатда ўзимизнинг ўйинимизни рақибга таклиф қилишимиз керак. Йигитларга ва жамоамга тўлиқ ишонаман.

- Бош мураббийлик фаолиятингизда кўп маротаба мундиалларда иштирок этгансиз. Бу сафар Жаҳон чемпионатидан кутилмаларингиз ва мақсадларингиз қандай?

- Биз қадамма-қадам мақсад режа тузишимиз керак, лекин энг дастлабки ва энг муҳим мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Бу биз учун энг муҳим вазифа ва айни дамда фақат шу ҳақида ўйламоқдамиз.

- Жаҳон чемпионати бошланишига бор-йўғи уч кун қолди. Тайёргарликнинг сўнгги кунлари қандай ўтмоқда?

- Барчаси режа бўйича кетяпти. Бу ҳафта фақат Нидерландия терма жамоаси ҳақида ўйламоқдамиз. Барча машғулотларда ҳам фақат ва фақат Нидерландия терма жамоасини ўрганиш учун сарфламоқдамиз.

- Нидерландия терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?

- Ҳа, албатта. Нидерландия терма жамоаси яқинда Тожикистон терма жамоаси ва Испанияга қарши ўйин ўтказишди. Барча ўйинларни таҳлил қилиб чиқдим. Яна бир бор такрорлайман, биз учун энг муҳими ўзимизнинг ўйинимизни рақибга таклиф этиш. 

- Терма жамоамиз жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Бир неча кун аввал терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов мундиалда иштирок этмаслигини билиб олдик. Жароҳатлар сони бунчалик кўпайиб кетганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Ҳа, у жароҳат олди. Афсуски, биз ушбу вазиятни ўзгартира олмаймиз. Дилшод жароҳати сабабли мундиалда иштирок этмайди. Агар мен бу муаммонинг ечимини билганимда, аллақачон ушбу муаммони бартараф этган бўлар эдим. Бу шунчаки омадсизлик.




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика