Latest news

13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  0 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  5 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  1 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  16 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24

Хосе Мендез: "Осиё чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қиламиз" News

Хосе Мендез: "Осиё чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қиламиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтказган йиғинга Грузия миллий терма жамоаси билан ўйинлар орқали якун ясади.
Грузинлар билан бўлиб ўтган иккинчи учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мендездан интервью олдик.
"Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотимиз давомида 26 нафар футзалчини кўрдик. Улар менда яхши таассурот қолдиришди.

Грузия терма жамоаси билан ўтказилган ўйинлар Қирғизистонга қарши ўтган баҳслардан кўра менга кўпроқ ёқди. Европа қитъаси вакиллари билан ўйинларда 15 нафар ўйинчи иштирок этди, улар айни пайтда энг яхшилардир. Қирғизистон билан ўйинларда янги тактикада эндигина ўйнашни бошлаган эдик, кечаги ва бугунги ўйинларимиз эса менга жуда ҳам ёқди. Шунга қарамай, қилишимиз керак бўлган ишлар кўп, Осиё чемпионатига қадар максимал даражада тайёргарлик кўришимиз учун вақтимиз бор.

Алоҳида ўйинчиларни кўрсатишни истамасдим, чунки бунга одатланмаганман. Терма жамоага янги қўшилган футзалчилар ҳам яхши таассурот қолдиришди. Масалан, Илҳом Ҳамроев кеча ҳам, бугун ҳам ижобий томонларини намойиш этди.

Дилшод Рахматовнинг жароҳати унга Грузияга қарши ўйнаш имконини бермади. Охирги икки ўйинимизда Рахматовдан ташқари, Артур Юнусов, Мақсуд Файзуллаев ва Дилшод Ирсалиевлар ҳам иштирок эта олишмади. Бу тўрт футзалчи бизнинг асосий ўйинчиларимиздан, лекин уларсиз ҳам Грузиядек кучли рақибни мағлуб эта олганимиз мени хурсанд қилди. Чунки бу нарса бир ёки иккита футзалчига боғлиқ эмаслигимизни кўрсатиб турибди. Ўйлашимча, улар қайтгандан кейин жамоамиз янада кучаяди.

Кейинги режаларимизга келадиган бўлсак, ҳозир йигитларга дам берилади. Чунки биз бир ой давомида йиғин ўтказдик, ҳамма жуда чарчаган. Август ойидан тайёргирликни давом эттирамиз ва Осиё чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қиламиз".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика