Хосе Мария Мендез: "Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсиб боришмоқда"
17 aug 2016 12:52
News
Хосе Мария Мендез: "Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсиб боришмоқда"
3:3 ҳисобида ўз якунига етган ўйиндан кейин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез баҳс ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйиндан қониқдим, йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсиб боришмоқда. Биз таркибида 6 нафар бразилиялик ўйинчиси бор бўлган яхши жамоа билан ўйнадик. Улар бор кучлари билан ўйнашди.
Биз таркибдаги деярли барча футзалчилардан фойдаландик. Биринчи ўйинда ўйнолмаган Илҳом Ҳамроев ва Тоҳир Абдураззоқовлар эртага майдонга тушишади. Сабаби, ҳозир ҳаммани синаб кўряпмиз. Ҳафта охирида якуний қарор қабул қилишимиз керак.
Биринчи бўлимда жуда ҳам зўр ўйнадик, иккинчи бўлимда эса бироз сустлашдик. Фақат бир нарса ёқмаяпти, биз рақибга голларни "совға" қилаяпмиз. Бундай жамоаларга қарши ёш болаларча хатоларни қилмаслигимиз керак", - дейди Хосе Мендез.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments