Latest news

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  68 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  1 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Хосе Мария Мендез: "Тожикистонга қарши ўйинда натижа мени қизиқтирмайди" News

Хосе Мария Мендез: "Тожикистонга қарши ўйинда натижа мени қизиқтирмайди"

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Кундузги машғулотдан сўнг бош мураббий Хосе Мария Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Айни пайтда биз ёшлар терма жамоасига номзод ўйинчилар билан танишишимиз, уларнинг имкониятларини кўриб чиқишимиз керак. Бугунги кунда жамоага етарлича номзодларни борлигининг ўзи ютуғимиз. Чунки, 4-5 йил олдин ҳозиргидек 30-40 нафар ёш футзалчилар орасидан номзодларни танлаб олиш имконияти йўқ эди. Бу ерда 20 ёшдан кичик футзалчини топиш жуда қийин эди.

Ўзбекистонда футзал ривожланиб бораётган спорт, бу ерда бошқа мамлакатларга ўхшаб футзал билан 5 ёшдан шуғулланишмайди, балки 18-20 ёшдан мини футбол ўйнашади кўпинча. Ёшлар терма жамоаси билан ишлашда биз бошқалардан анча орқадамиз, лекин бу биринчи ва Ўзбекистон футзалини ривожлантиришдаги қадам.

Бу ҳафтада асосан ёш футзалчиларни айни пайтда нималарга қодирлигини кўриб чиқамиз, ушбу йиғинни шунинг учун ташкиллаштирдик. Йиғин доирасида Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйинларда мени натижа умуман қизиқтирмайди. Муҳими, биз ўз ишимизни қилишимиз, ўйлаган режаларимизни амалда кўришимиз ва ўсишимиз керак", - дейди жаноб Мендез.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика