Latest news

12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  2 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  5 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  13 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1

Хосе Мария Мендез: "Олдин Эрон финалга чиқиб олсин" News

Хосе Мария Мендез: "Олдин Эрон финалга чиқиб олсин"

Осиё чемпионати ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Таиландга қарши ўйин қийин ўтишини билардик. Биз Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлгач ўзимиздан босимни олиб ташладик. Ҳимояда яхши ўйнадик, аммо ҳужумда ўйинимиз чиқмади. Бизнинг терма жамоамизга омад ҳам ёрдам берди. Бугун икки ажойиб жамоа ўртасидаги ўйинда биз ғалаба қозондик”, - дейди Хосе Мария Мендез.

- Ҳужумда ўйин борасида кўп нолийсиз. Финалда масалан Эрон тушиб қолса яхши ўйнай оламизми?
- Олдин Эрон финалга чиқиб олсин (кулади) (Залда қарсаклар, - муаллиф). Агар жиддий айтадиган бўлсак финалда рақиб кўп бўлишидан қатъий назар биз майдонга фақат лаззат олиш учун тушамиз. Бизнинг елкамизда катта маъсулият йўқ. Бугунгидек яхши ўйнашимиз керак, агар ҳал қилувчи баҳсда ҳимояда ҳаракат қила олсак рақибга ҳам осон бўлмайди.

- Плей-офф босқичида жамоаингиз янада эркинроқ ўйнадими?
- Бунга қўшиламан. Таиланд билан ўз ўйинимизга яқинроқ ўйнай олдик. Ўйновчи дарвозабон ёрдамида гол урдик.

- Феруз Фахриддинов ва Клим Тюгаев бугун майдонга тушишмади. Улар пенальтилар сериясига тайёрланганмиди?
- Клим Тюгаев пенальтилар ва 10 метрли жарима зарбаларида мутахассис ҳисобланади. Аслида Даврон Чориев тепиши керак эди, аммо Феруз ўзига ишониб тўп ёнига яқинлашди.

- Бугун Шлёма ва Шарипов майдонга тушишмади. Бундан ташқари Ирсалиев ҳам сариқ карточка олиб финални ўтказиб юборадиган бўлди. Финалдан олдин йўқотишлар кўп эмасми?
- Уларнинг барчаси финалга тайёр бўлишади. Ирсалиевнинг гуруҳда олган сариқ карточкаси куйиб кетди, шу боис у ҳам финалга тайёр бўлади. Шунчаки ўйинимиз яхши кетаётгани учун қолган ўйинчиларни туширмадим. Шлёма ва Шариповда ҳеч қандай соғлиги билан муаммо йўқ ва ҳал қилувчи баҳсга тайёрлар. Шарипов ўйин бошида ўзини алмаштиришларини сўради.
Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика