Latest news

01:30Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  69 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  51 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Хосе Мария Мендез: "Жаҳон чемпионати муборак - Ўзбекистон" News

Хосе Мария Мендез: "Жаҳон чемпионати муборак - Ўзбекистон"

Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Ироққа қарши ўйинда натижа муҳим эди. Ўйиндан олдин буни айтишни истамадик. Ҳозир айтаверсам бўлади. 6 нафар футзалчимиз шамоллаб қолишганди. Улар бугун ҳақиқий жангчилардек майдонга тушиб юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Шогирдларим билан фахрланаман. Олдинлари нимадир бўлиб Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқа олмай қоларди. Ўша қора анъанани буза олганимиздан хурсандман. Ироқ терма жамоаси сафида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финалига чиққан клубдан 12 нафар футзалчи бор эди. Рақиб бизга катта ташвиш туғдирди. Бу жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман”, - дейди Хосе Мария Мендез.

- Олдинги ўйинларда ҳам жамоа иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади...
- Биз ҳар бир ўйинда босқичма босқич ҳаракат қилдик. Шу боис биринчи бўлимда кўп хатолар қилдик. Бугунги ўйинни умумий олсак яхши ўйнай олмадик. Фақат ҳисоб 3:0 бўлганидан кейингина тўпни ўзимизда сақлаб турдик.

- Жамоа аъзолари олдинги ўйинларга қараганда бугун дарвозага кўпроқ зарба беришди, бу сизнинг кўрсатмангизми?
- Албатта Ироқ терма жамоаси ўз дарвозасига яқин ўйнади. Ўзимиз зарба беришга мажбур бўлдик, танаффус вақтида уларга янада кўпроқ зарба бериш кераклигини тайинладим. Ироқ ҳимояда жуда яхши ўйнади. Бизнинг қуролимиз иш берди. Ярим финалда балки бошқача ўйнашни бошлармиз. Бу босқичда Осиёнинг энг кучли жамоалари ўйнайди.

Ярим финалда Таиландга қарши ўйнаймиз. Бу жуда кучли жамоа. Қоғозда фаворит. Энди бизнинг жамоамизда босим йўқ. Таиланд ҳужумга ўтади ва бизда ҳужум қилиш учун бўш зоналар кўпаяди. Ўша баҳс қизиқарли бўлади.

- Шамоллаб қолган футзалчиларга берилган дорилар допинг контрол вақтида панд бериб қолмадими?
- Йўқ, бизда малакали шифокоримиз бор. Барча рухсат берилган дорилар билан футзалчиларимиз оёққа турғазилди. Бу борада муаммо бўлмади.

- Таиланд терма жамоаси сафида 6, 7 ва 9-рақамли футзалчилар жуда тезкор. Уларга қарши қандай чора тайёрлаб қўйгансиз?
- Таиланд терма жамоасида камида 7-8 нафар футзалчини жуда яхши биламан. Бу жамоада 6 йил мураббий бўлиб ишлаганман. Уларни жуда яхши биламан, аммо муаммо шундаки улар ҳам мени жуда яхши билишади. Таиланд сафида сиз санаб ўтган 3 нафар футзалчидан ташқари яна 6 нафар ўйинчи бор. Агар мухлислар бугунгидек қўллаб туришса Таиланд билан имкониятимиз тенглашади. 20 йилдан ортиқ мураббий бўлиб ишлаб келаяпман, бундай ишқибозликни ҳали кўрмаганман.

- 6 нафар касал бўлиб қолган футзалчиларни айта оласизми?
- Андрей Шлёма, Жамолиддин Шарипов, Дилшод Раҳматов, Артур Юнусов, Нодир Элибоев. Охиргисини эслай олмадим (кулади).

- Испаниядан кимдир сизни табрикладими? Ёки сиз кимгадир қўнғироқ қилишга улгурдингизми?
- Кийиниш хонасига борганимда телефонимга 50дан ортиқ хабарлар келганди, жуда кўплаб дўстларимдан табриклар келди. Аммо ҳали уларни ўқиганим йўқ. Бу ерга 2012 йилда келганимда Жаҳон чемпионатига чиқиш уриниши жуда омадсиз чиққанди. Иккинчи марта таклиф олганимда бошқача назар билан келдик. Таиланд билан бирга мундиалда қатнашганим учун менга Жаҳон чемпионати керак эмасди. Аммо Ўзбекистон халқига бу мундиал орзу эди. Шу боис ҳам мен енг шимариб ишга киришдим. Бу ерда кўплаб инсонлар футзални ривожлантиришга ҳаракат қилишмоқда. Жаҳонгир Усмоновни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим, улар орқали ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга раҳмат айтаман. Бугунги Жаҳон чемпионати йўлланма барча мухлислар учун совға. Ўзбекистон олий лигасидаги барча мураббийлар Александр Петров, Абдулла Бўриев, Ахад Юсупов ва қолганларни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг ҳам бугунги тарихий ютуқда катта хиссаси бор. Тайёргарликни 25 нафар футзалчи билан бошлагандик. Уларнинг кўпчилиги Осиё чемпионатида иштирок эта олишмади. Барчанинг ғалабада хиссаси бор. Жаҳон чемпионати муборак – Ўзбекистон.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика