Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Хосе Луис Сьерра: "Барчада бўлгани каби бизда ҳам муаммолар бор" News

Хосе Луис Сьерра: "Барчада бўлгани каби бизда ҳам муаммолар бор"

"Локомотив"га қарши ўйиндан олдин "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Хосе Луис Сьерра матбуот анжуманида қатнашди.

- Бу ўйин биз учун жуда ҳам муҳим. Шу боисдан бунда биз яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- "Ал Иттиҳод" ОЧЛдаги 3 ўйинда 9 гол уриб, 7 гол ўтказиб юборди. Бу сермаҳсуллик ва бўш ҳимоянинг сабаби нимада?

- Аввало бу бизнинг тизимимиз билан боғлиқ. Биз ҳужумкор жамоамиз ва шу боисдан кўплаб голлар урамиз. Аммо ҳужумкор жамоа ҳимояда бироз бўшлиқларга йўл қўяди. Эртанги ўйинда ҳам биз ҳужумкорликни намойиш этиб, голлар киритмоқчимиз. Аммо ҳимояда бўшлиқларга йўл қўймоқчи эмасмиз.

- Жамоада йўқотишлар борми?

- Албатта, барча жамоаларда бўлгани каби, бизда ҳам муаммолар бор. Аммо биз айни вақтда қўл остимизда бўлган футболчиларга ишонамиз ва улар ўйинларда қатнашишади.

- Жамоа таркибида легионерлар жуда кўп. Аммо ОЧЛга фақатгина 4 нафар хорижликни рўйхатдан ўтказиш мумкин. Бу жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир кўрсатади?

- Бизда 9 нафар легионер бор. Барибир биз миллий чемпионатда ҳам уларнинг 4 нафаридан фойдаланамиз. Умуман олганда гап сонда эмас, кимларни ўйнатишда. Биз шунга эътибор берамиз.

- "Ал Иттиҳод" ўз майдонидаги ўйинларни мухлисларсиз ўтказди. Эртага эса ўйинга "Локомотив" мухлислари ташриф буюради. Умуман олганда мухлисларсиз ўйин ва мухлислар билан ўйин қандай фарқ қилади?

- Бизга бу таъсир ўтказмайди. Эртага биз сафарда ўйнаймиз. Мухлислар эса "Локомотив"га мухлислик қилишади. Шу орқали сафарда ҳам ҳудди уйдаги каби ўйнаймиз.

Холид ал-Самири: - Эртага икки томонни ҳам қийин ўйин кутиб турибди. Аммо биз бу ерга 3 очко учун келганмиз. "Локомотив" - кучли таркибга эга бўлган кучли жамоа. Эртанги ўйиндан кейин ҳам биз турнир жадвалидаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

ОЧЛда мухлисларсиз ўйнаган бўлсак-да, миллий чемпионатда мухлислар билан ўйнаймиз. Эртага биз бу ҳақида ўйламаймиз. Бизга фақатгина яхши натижа керак.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика