Latest news

19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:54Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  2 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  3 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  17 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  8 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  5 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда? News

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

БАА яшил майдонларида ўтказилган 2013 йилги кичик мундиал (17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги) ёдингиздами?

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги терма жамоамиз ўша мусобақанинг гуруҳ босқичида Марокаш, Хорватия ҳамда Панама термаларига қарши курашган. Ўсмирларимиз 3-турда Хорватия термасини 2:1 ҳисобида таслим қилишган эди. Ўша баҳсда хорватларнинг ягона голига муаллифлик қилган Ален Ҳалилович кўплаб экспертлар томонидан жаҳон футболининг бўлажак юлдузи сифатида эътироф қилинган.


10-рақамда тўп тепадиган чапақай ўйинчи "янги Месси", "хорват Мессиси" сингари лақабларни олганида эндиги 17 ёшга қадам қўйган эди. "Динамо" (Загреб)нинг умидли вакили келаси йил "Барселона"га трансфер қилинди. Ўшанда каталон клуби 18 ёшли Ален учун 5 млн евро тўлаган. Бироқ, Ҳалиловичнинг ёши улғайган сари даражаси тушиб борди. "Кўк-анорранглилар" таркибида ўз ўрнини топомагач, Бундеслигага кўчиб ўтди. "Гамбург"даги омадсиз 2 йилдан кейин "Милан"га келди. "Россонерилар" таркибида 1,5 йил ҳаракат қилиб "кесакдан олов чиқаролмаган" ярим ҳимоячи Чемпионшипга кўчиб ўтди.

У бугунги кунда "Бирмингем Сити" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Маълумот учун, Чемпионшипнинг ўтган мавсумида 784 дақиқа ўйнаган Ҳалилович фақат 1 марта рақиблари дарвозасига йўл топган. Демак, мутахассисларнинг 8 йил олдинги тахминлари ўзини мутлақ оқламади.

"Насаф"га ОФК кубогини олиб берган Анатолий Демьяненко ҳозир қаерда?

Author :
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика